Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфутдинов Шухратжон Султоновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш стратегияси», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1635.
Илмий раҳбар: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризмни барқарор ривожлантиришда 10 кишидан кам бўлмаган хорижий туристик гуруҳлар учун камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туристик корхоналарнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини 30 фоизи миқдорида субсидиялаш таклиф этилган ва меҳмонхоналар учун туристик тўловларни бекор қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
визасиз режим амал қилиб турган мамлакатлардан бошқа барча мамлакат фуқаролари учун туристик марказлар, яъни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
туризмни барқарор ривожланишига таъсир этувчи рекреацион ресурслар, ландшафт, биоиқлим ва махсус қўриқланадиган ҳудудларни давлат-хусусий шерикчилик асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
визасиз режимни жорий этиш, давлат-хусусий шерикчилик асосида туризм бизнесини ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда туризм соҳаси барқарор ривожланишининг иқтисодий механизмларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
туризмни барқарор ривожлантиришда 10 кишидан кам бўлмаган хорижий туристик гуруҳлар учун камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туристик корхоналарнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини 30 фоизи миқдорида субсидиялаш таклиф этилган ва меҳмонхоналар учун туристик тўловларни бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 03-17-01/10648-сон маълумотномаси). Натижада пандемия даврида 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими 2020 йилга нисбатан 28,7 фоизга ошган;
визасиз режим амал қилиб турган мамлакатлардан бошқа мамлакат фуқаролари учун туристик марказлар, яъни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 03-17-01/10648-сон маълумотномаси). Бу таклифдан визасиз режим амал қилиб турган мамлакатлардан бошқа барча мамлакат фуқароларини мамлакатнинг хавсиз, жозибадор, табиий ҳамда рекреацион туристик объектларига жалб қилиш ҳамда туристлар оқимини кўпайтиришда фойдаланилган;
туризмни барқарор ривожланишига таъсир этувчи рекреацион ресурслар, ландшафт, биоиқлим ва махсус қўриқланадиган ҳудудларни давлат-хусусий шерикчилик асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 03-17-01/10648-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан давлат томонидан муҳофаза этиладиган ҳудудларида давлат-хусусий шерикчилик асосида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда ушбу ҳудудлардаги туризм  объектларни хусусий сектор орқали сақлаш ва молиялаштиришни самарали бошқариш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
визасиз режим, давлат-хусусий шерикчилик ва туризм бизнеси ривожланишининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 03-17-01/10648-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия қилинаётган таклифдан туризмни барқарор ривожланишининг 2025 йилгача бўлган дастурини тузишда ва уни амалга ошириш ишларида фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish