Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Абдурасул Миржалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурталаш механизмларини такомиллаштириш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1304.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги суғуртасини истиқболда ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва корхоналари фаолиятидан  келиб чиққан ҳолда суғуртага қабул қилинадиган хавф-хатарларнинг оптимал тўплами таклиф этилган; 
қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер) фаолиятининг мол-мулк, жавобгарлик, тадбиркорлик, бозор ва умумий корпоратив хавф-хатарларини комплекс суғурталаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида хавф-хатарлар суғурталашда миллий суғурта бозори учун янги бўлган “индекс суғуртаси” бўйича суғурталаш параметрларидан (ҳудуднинг иқлим индекси кўрсаткичлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлик индекси қўрсаткичлари, ҳудуднинг даромад индекси (ҳосилдорлик билан маҳсулот нархларининг қўшиб ҳисобланиши)) фойдаланиш таклиф этилган;
қишлоқ ҳўжалиги суғурта маҳсулотларини амалга оширишда суғурталанувчиларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган тарифлар ва суғурта мукофотларидан имтиёзлар (сийловлар) бериш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурталашни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хавф-хатарларини суғурталашда қишлоқ хўжалиги тармоқлари йўналишлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятидан  келиб чиққан ҳолда рискларни алоҳида гуруҳлаштириш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида компаниянинг қишлоқ хўжалигини суғурталаш  турлари сони кенгайтирилган, қишлоқ хўжалигидаги хусусиятларидан келиб чиқиб суғурталаш қоидалари такомиллаштирилган. Жумладан, мавжуд 39 та қишлоқ хўжалиги бўйича суғурта турлари 42 тага етказилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер) фаолиятининг мол-мулк, жавобгарлик, тадбиркорлик, бозор ва умумий корпоратив рискларини комплекс суғурталаш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон, 2019 йил 30 августдаги 831-сон қарорлари ижро этишда тадбиқ этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталаш бўйича суғурта рисклари тизимлаштирилган, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта хизматларини тақдим этиш орқали суғурта мукофотларининг 35 фоизга ўсиши таъминланган;
қишлоқ хўжалигида рискларни суғурталашда миллий суғурта бозори учун янги бўлган “индекс суғуртаси”ни жорий этиш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон Қарори амалиётга тадбиқ этиш жараёни фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашда “индекс суғурта”си бўйича суғурталаш параметрларини (ҳудуднинг иқлим индекси кўрсаткичлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлик индекси қўрсаткичлари, ҳудуднинг даромад индекси (ҳосилдорлик билан маҳсулот нархларининг қўшиб ҳисобланиши) ҳисобга олган ҳолда ягона база шакллантирилган;
Қишлоқ ҳўжалиги суғурта маҳсулотларини амалга оширишда суғурта тарифлари бўйича имтиёзлар (сийловлар) бериш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 августдаги 830-сон ва  831-сон қарорлари ижро этишда тадбиқ этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 01-04-10/1778-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида суғурта компанияси ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталаш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Натижада, бир қатор қишлоқ хўжалиги суғуртаси тулари бўйича суғурта тарифларидан сийловлар берилган. Суғурталанувчиларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган тарифлар тизими жорий этилган. Бунинг натижасида суғуртанинг қамровлилик даражаси 30 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish