Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанов Азизбек Абдималиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси суд тизимида коррупциявий ҳолатларни олдини олишнинг амалий жиҳатлари”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.4.PhD/Yu340.
Илмий раҳбар: Исмаилов Баҳодир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Синдоров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор; Мустафаев Шухрат Бўриевич, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси суд тизимида коррупцияни олдини олишнинг амалий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судьялар иш юкламаларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда суд жараёни натижасидан манфаатдор шахсларнинг таъсиридан ҳоли бўлган автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиб, судьялар ўртасида ишларни автоматик тақсимлашга оид нормаларни қонунда белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини суд корпусини шакллантирувчи судьялар ҳамжамияти органи аъзолигидан чиқариш таклифи асослантирилган;
судьялар ҳамжамияти органларининг вазифаларига судьялар ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилган (манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича илмий-амалий семинарлар ва сўровномалар ўтказиш) механизмларни киритиш таклифи асослантирилган; 
юқори инстанция судлари ва Судьлар олий кенгаши томонидан жойларга чиқиб, судьялар фаолиятини текшириш имкониятини истисно этувчи, судьялар фаолиятини электрон дастурлар ёрдамида мониторинг қилиш орқали текширишнинг механизмларини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатилган. Бунда судьялар фаолияти самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш орқали  масофавий мониторинг қилишга эришиш асослаб берилган;
суд жараёнларида жамоатчилик назоратини, шу жумладан, ҳар қандай субъект очиқ суд мажлисларида иштирокини кафолатлаш, уларнинг қонунда белгиланган тартибда суд залида фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларни амалга оширишининг ҳуқуқий механизмларини қонунда белгилаш асослантирилган;
судьялар мустақиллигини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида судьянинг мустақиллигини чекловчи ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишини тақиқловчи нормани қонунга киритиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси суд тизимида коррупциявий ҳолатларни олдини олишнинг амалий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суд тизимида очиқликни таъминлаш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида автоматлаштирилган ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 17-моддаси иккинчи қисми таҳририда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 2020 йил 26 мартдаги 6-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф судларда ишларни тақсимлашнинг самарали механизмларини яратиш ва очиқлик ҳамда шаффофликни мустаҳкамлашга хизмат қилади;
“ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” деган сўзни “Ўзбекистон Республикасининг Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар асосида “Ўзбекистон Республикасининг Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 09 декабрдаги 695-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
Судьялар олий кенгаши ваколатларига судьялар орасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш каби вазифаларни киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли қонуни билан киритилган ўзгартиришлар асосида “Ўзбекистон Республикасининг Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуни 6-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 09 декабрдаги 695-сон маълумотномаси) Мазкур таклиф судьялар орасида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш хизмат қилди;
 судьялар фаолиятини электрон мониторинг қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар асосида “Ўзбекистон Республикасининг Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 09 декабрдаги 695-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф судьялар орасида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш хизмат қилди;
суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкинлигига  оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонуни билан қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси иккинчи қисми таҳририда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Сенати Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 44-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ошириб, фуқароларнинг суд тизимига ишончини янада оширишга хизмат қилди;
судьянинг мустақиллигини чеклайдиган нормалар қабул қилинишининг олдини олишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонуни билан қабул қилинган “Судлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддаси таҳририда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Сенати Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 44-сон маълумотномаси). Мазкур  таклиф суд тизими мустақиллигининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish