Sayt test rejimida ishlamoqda

Марупов Азизхон Аббосхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чизиқли муҳофаза ҳудуд тупроқларининг мониторинги, уларни баҳолаш ва самарали фойдаланиш (Фарғона вилояти мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/B460.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Набиева Гулчехра Мирэргашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти чизиқли объектлари муҳофаза ҳудудлари суғориладиган тупроқларини ГАТ асосида рақамли хариталарни тузиш, тупроқ хоссалари бўйича маълумотлар базасини яратиш, ЧЭТ буғдой хоссаларига таъсирини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори кучланишли электр тармоқлари суғориладиган оч тусли бўз ва ўтлоқи саз тупроқларининг агрокимёвий, агрофизиковий хоссаларига салбий таъсир этмаслиги ҳамда буғдой ўсимлигининг маҳсулдорлик ҳолатига салбий таъсирлари исботланган;
илк бор ГАТ технологиялари асосида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари муҳофоза ҳудудларининг суғориладиган тупроқлари учун тупроқ бонитировкаси атрибутив хариталари тузилган; 
1:2000 дан 1:100000 гача бўлган масштабдаги географик координаталарни кўрсатган ҳолда ерларнинг тупроқ тадқиқотлари мониторингини ташкил қилиш учун ГАТ технологиялари такомиллаштирилган; 
тупроқлар бўйича ягона маълумотлар базаси ва чизиқли объектларнинг муҳофаза ҳудудларидаги ерларини мониторинг қилишнинг ГАТ технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чизиқли муҳофаза ҳудуд тупроқларининг мониторинги, уларни баҳолаш ва самарали фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида: 
ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда чизиқли муҳофаза ҳудудлари аниқ геолакация майдонларини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги ҳамда вилоят кадастр бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 05/032-4304-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган чизиқли муҳофаза ҳудудлари майдонини аниқ геолакацияси майдонлари аниқланган, мавжуд ҳудуд ерларининг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, мониторингини ўтказиш имконини берган;
суғориладиган ерларнинг 1:10000 масштабли тупроқ бонитировкаси харитаси ва мониторинги «Рахмонбек замин Ёғдуси» фермер хўжалигининг 13,5 га, «Фарғона Осиана» МЧЖнинг 16,4 га жами 30 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 05/032-4304-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерларни унумдорлигини ошириш ва мониторингини олиб бориш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish