Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Нуриддин Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оч тусли бўз тупроқлари шароитида соянинг оқсил миқдори ва мойлилик даражаси юқорилигини таъминловчи етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Qx459.
Илмий раҳбар: Абдуазимов Акбар Мухторович, қишлоқ хўжалиги бўйча фалсафа фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Ёрматова Дилором, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Юлдашева Зулъфия Камоловна, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида маҳаллий ва хориждан келтирилган соя навларини асосий экин сифатида етиштиришда азотли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрини ўрганиш орқали, соянинг оқсил ва мойлилик даражасини ошириш агротехнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида тажрибадаги соя навларини асосий экин сифатида экишда маъдан ўғитлар меъёрини соянинг ўсиши, ривожланишига ижобий таъсир қилган ҳолда ўсимликнинг қуруқ масса тўплаши назоратга нисбатан “Тўмарис-МАН-60” навида 9,09 тонна/га, “Ойжамол” навида 9,31 тонна/га юқори бўлиши исботланган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида соянинг маҳаллий “Тўмарис-МАН-60” ва “Ойжамол” навларини азотли ўғитлар билан соф холда 120 кг/га ҳисобида озиқлантирилганда дала унувчанлиги, ўсиши, ривожланиши, ҳосил структураси яхшиланиб, ҳосилдорлик 28,5-32,2 ц/га ошганлиги аниқланган; 
Қашқадарё вилояти шароитида соя етиштиришда азотли ўғитлар билан соф ҳолда гектарига 120 кг/га қўллаш тартибларининг иқтисодий самарадорлиги (“Амиго” ва “Селекто-201” навларида 7,2-45,7%, “Тўмарис-МАН-60” ва “Ойжамол” навларида 161,2-195,2%) юқори бўлганлиги аниқланган;
соянинг маҳаллий “Тўмарис-МАН-60” ва “Ойжамол” навларини азотли ўғитлар билан соф холда N120 кг/га озиқлантирилганда доннинг мойлилик кўрсаткичлари (22,7-22,9%) саноат талабларига тўла мос келадиган, иқтисодий самарадор етиштириш технологияси ишлаб чиқилган.
соянинг маҳаллий ва хориждан келтирилган навларининг азотли ўғитлар билан соф ҳолда N150 кг/га озиқлантирилганда доннинг оқсил миқдори миқдорини юқори (42,3-43,4%) бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соянинг оқсил миқдори ва мойлилик даражасини оширишда азотли ўғитлар қўллаш меъёрларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Оч тусли бўз тупроқлар шароитида соянинг оқсил миқдори ва мойлилик даражаси юқорилигини таъминловчи етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/027-4580-сон маълумотномаси). Бунда, соянинг оқсил миқдори ва мойлилик даражаси юқорилигини таъминловчи агротехнологияси Қашқадарё вилояти шароитида 296 гектарга жорий этилиб, фермер хўжаликларида фойдаланилиб келинмоқда.
Соя (“Тўмарис-МАН-60” ва “Ойжамол”) навларини етиштиришда азотли ўғитлар меъёри соф холда 120 кг/га ҳисобида қўлланиллиш технологияси Қашқадарё вилояти Ғузор, Нишон ва Қарши туманида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/027-4580-сон маълумотномаси). Натижада дон таркибидаги оқсил ва мойлилик даражаси сезиларли даражада ошган. Ҳосилдорлик анъанавий технологияларга нисбатан 4,5-6,4 ц/га ошган ва гектаридан 3755-6675 минг сўмгача шартли соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси ўсишига эришилган.
Соянинг оқсил миқдори ва мойлилик даражасини оширишда азотли ўғитлар қўллаш меъёрларини такомиллаштириш орқали соя етиштириш (2021 йил) Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида (250 гектар), Нишон туманида (24 гектар), фермер хўжаликлари ва йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларида ҳамда Қарши агроучасткасида (22 гектар) майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 02/027-4580-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик ошиб, рентабеллик даражаси 51,9-91,4 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish