Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Дилдора Нигматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анкилозловчи спондилоартритли беморларда иммуногенетик бузилишлар, яллиғланиш маркерлари ва юрак қон-томир тизими ҳолатининг хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib465.
Илмий раҳбар: Аляви Бахром Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Анкилозловчи спондилоартрит (АС) билан касалланган беморларда иммуногенетик ўзгаришлар ва кардиоваскуляр касалликлар ривожланишида хавф омилларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анкилозловчи спондилоартрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр касалликлар ривожланишида хавф омилларининг прогностик аҳамияти устунлиги асосланган;
касаллик авж олиши ва оғир кечишининг эрта клиник-иммунологик ва яллиғланиш предикторлари аниқланган;
НLВ-27 гени молекуляр-генетик детерминантларининг анкилозловчи спондилоартритни эрта ташхислашдаги роли исботланган;
кардиоваскуляр хавф омиллари ва уйқу артерияларининг ремоделлашуви анкилозловчи спондилоартритда юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг маркерлари сифатида асосланган;
қон томирлар ремоделлашуви ва нохуш иммун-генетик маркерларни ҳисобга олган ҳолда анкилозловчи спондилоартритда кардиоваскуляр хавфни эрта аниқлаш ва прогнозлашга ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анкилозловчи спондилоартрит  билан касалланган беморларда унинг ривожланишини эрта аниқлаш ва прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анкилозловчи спондилоартрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр хавфни эрта ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Анкилозловчи спондилоартритни эрта ташхислаш ва прогнозлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 8-д/269-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома анкилозловчи спондилоартрит билан хаста беморларда касаллик ривожланишини эрта аниқлаш  унинг кечишини прогнозлаш имконини берган;
анкилозловчи спондилоартрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр хавфни эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар 1-сон шаҳар клиник шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 январдаги 08-09/842-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши анкилозловчи спондилоартрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр хавфни эрта ташхислаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish