Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Фарход Рахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларини озон ва лазеротерапия билан комплекс даволаш», 14.00.21–Стоматология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1725.
Илмий раҳбар: Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  давлат тиббиёт тиббиёт   институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Ксембаев Саид Сальменович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Юлдошев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жанубий-Қозоғистон тиббиёт академияси белгиланди (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларини комплекс даволашда озон ва юқори интенсив лазер нурларини қўллаш билан даволаш самарадорлигини оширишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз-жағ соҳасидаги юмшоқ тўқималарнинг жароҳатланишини инфрақизил термометрия ёрдамида баҳолаш йирингли асоратларини олдиндан аниқлаш имконини бериши асосланган;
юз-жағ соҳасидаги юмшоқ тўқималарининг жароҳатларини озон билан даволаш самарадорлиги жароҳатнинг битиш жараёнида шишларнинг камайиши, жароҳат атрофи чандиқларининг силлиқланиши, оғриқнинг кескин камайиши, юз мушакларнинг ҳаракатчатлигини тиклаш каби клиник белгилар билан асосланган;
юз-жағ соҳасидаги юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларини маҳаллий ва инфузион озонотерапия ҳамда юқори интенсив лазер нурланиши билан комплекс даволаш жароҳатнинг асоратсиз битиши 1,5 ва 1,8 баробарга қисқариши асосланган;
таклиф этилган озон ва юқори интенсив лазер нурланиши билан биргаликда қўллаш беморларда иккиламчи чандиқларни даволашдаги юзнинг чайнаш ва юз мушакларини тиклашдаги самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларини озон ва лазеротерапия бўйича тадқиқотнинг натижалари асосида
озоннинг тиббий-биологик хусусиятлари ва унинг турли соҳаларда хусусан юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималарининг қўшма жароҳатларини даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Озоннинг тиббий-биологик хусусиятлари ва унинг турли соҳаларда хусусан юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималарининг қўшма жароҳатларини даволашда ишлатилиши” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 8н-р/572-сон маьлумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларининг асоратларни пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва даволашга имкон берган.
лазернинг ўзига хос хусусиятлари, унинг стоматология ва юз-жағ жарроҳлигида қўлланилиши ишлаб чиқилган “Лазернинг ўзига хос хусусиятлари, унинг стоматология ва юз-жағ жарроҳлигида қўлланилиши” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 8н-р/572-сон маьлумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларидан кейинги асоратларни даволаш усулини  такомиллаштириш ва беморлар реабилитацияси сифатини оширишга имконини берган.
юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари қўшма жароҳатларини озон ва лазеротерапия билан даволаш бўйича тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарқанд филиалининг амалий фаолиятига киритилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 8н-р/215-сон маьлумотномаси). Жорий етилган натижалар юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималарининг жароҳатлари бўлган беморларини даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish