Sayt test rejimida ishlamoqda

Байжанов Тиркешбай Жумадурдиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистон мактабларида туркман тилини компетенциявий ëндашув асосида ўқитишнинг педагогик тизими», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (туркман тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped882.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент; Гайлиева Оғулбай Курбанмурадовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида туркман тилини компетенциявий ёндашув асосида самарали татбиқ қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
туркман тилида таълим олувчи ўқувчиларнинг шахсий  компетенциялари замонавий усулда ташкил этиладиган ўқув ва амалий вазиятлар (ўргатиш, ишонтириш, шакллантириш) моҳиятини очиб бервучи дидактик имкониятларни синектик адаптив қўллаш ҳамда комплекс ривожлантириш орқали такомиллаштирилган; 
педагогик парадигмалар логолингвистик интеграцияни визуал органайзерлар орқали туркман тилини ўқитишда ностандарт тафаккур тарзини шакллантирувчи рефлексив усулларни модификациялаш орқали такомиллаштирилган;  
туркман тили дарсликлардаги ўқув материаллари устида ишлашга қўйиладиган талаблар компетенциявий ёндашувни ташкил этишнинг мантиқийлик, интегративлик, инновацион тамойилини, касбий компетенциялар тизимини ривожлантирувчи  методик таъминотни индуктив жорий этиш орқали ишлаб чиқилган;
шахснинг мотивацион-иродавий хусусиятлари мультимедиали ҳамда иллюстрацияли интенсив усуллар ва лингводидактик принципларга боғлиқлиги аниқланиб, маънавий-ахлоқий лаёқат билан мақбул интеграллашув идентивлиги  асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Қорақалпоғистон  мактабларида туркман тилини компетенциявий ёндашув асосда ўқитишнинг педагогик тизимига доир тадқиқот натижалари асосида: 
шахснинг мотивацион-иродавий хусусиятлари мультимедиали, иллюстрацияли интенсив усуллар ва лингводидактик принциплар халқаро баҳолаш дастурларига боғлиқлиги, маънавий-ахлоқий лаёқат билан мақбул интеграллашуви идентивлигини, туркман тили дарсларининг самарадорлигини ошириш ва уларни баҳолашга оид педагогик таклиф ва тавсиялар 5-6 синфларнинг «Туркман тили» ва  5, 6, 7 синфларнинг «Адабиёт» дарсликлари мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 01-01/1-2992-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дарсликлар Қорақалпоғистон мактабларида туркман тили ва адабиётидан ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашига, туркман тилига оид тегишли компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилган;
туркман тилида таълим олувчи ўқувчиларнинг шахсий  компетенциялари замонавий усулда ташкил этиладиган ўқув ва амалий вазиятлар (ўргатиш, ишонтириш, шакллантириш) моҳиятини очиб берувчи дидактик имкониятларни синектик адаптив қўллаш, комплекс ривожлантиришга оида тавсиялар 11 синф «Туркман тили» дарсликларининг мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика ўқув-методика марказининг 2020 йил 28 октябрдаги ЖК-73-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дарслик ўқувчиларнинг туркман тилига оид лингвистик, коммуникатив ва нутқий  компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган;
педагогик парадигмалар синф ва синфдан ташқари машғулотлар негизида шахсининг ривожланишига таъсир этувчи инновацион ёндашувга мувофиқ логолингвистик интеграциясини визуал органайзерлар орқали модификациялаш, компетенциявий ёндашувни ташкил этишнинг мантиқийлик, интегративлик, инновацион тамойилини касбий компетенциялар тизимига инновацион ёндашувга мувофиқ индуктив жорий этишга оид педагогик таклифлар Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ХТ-Ф2-011-рақамли «Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асосларини комплекс тадқиқ этиш ва концепциясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 октябрдаги 01-02/2-2-174-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида ўқитишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ёндашув Қорақалпоғистон мактабларида туркман тилини ўқитиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish