Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроев Улуғбек Абдурашидович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш тактикаси ва усулини танлаш», 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019/2/PhD/Tib1012
Илмий рахбар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Шавкат Тешаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жамшид Азаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номли Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йуналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. турли хил операция усулларининг самрадорлигини қиёсий бахолаш йўли орқали чақалоқлар ва кўкрак ёшдаги болаларда Гришпрунг касаллигини жаррохлик даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак ёшдаги болаларда учрайдиган Гиршпрунг касаллигида йўғон ичак резекция қилинган сохалари патоморфологик ўзгаришлар колитнинг пролифератив яллиғланиш, атрофик-склеротик ва шиш-деструктив морфологик шаклларидан бирига олиб келиши асосланган; 
кўкрак ёшдаги болаларда Гиршпрунг касаллигида йўғон ичакда капростаз хисобига нерв тугунларининг иккиламчи деструкцияси, нерв урамларининг атрофияси ва проксимал супрастеник кенгайган участка дизганглиози ривожланиши асосланган;
Гиршпрунг касаллигида ичакнинг супрастеник кенгайган қисмининг 5 см гача бўлган оралиқда гипо-, дизганглионар жарохатланиши операциядан кейинги узоқ муддатларда гипоперистальтикага олиб келиши аниқланган;
Гиршпрунг касаллигининг дистал шаклларида йўғон ичакни трансанал эндоректал тушириш, жаррохлик амалиётини қуллаш кичик чаноқ аъзоларини жарохатланиши ва қон йўкотишларни камайишига олиб келиши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чақалоқлар ва кўкрак ёшдаги болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш тактикаси ва усулини танлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
кўкрак ёшдаги болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Кўкрак ёшдаги болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 8н-р\466-сон маълумотномаси). Чақалоқлар ва кўкрак ёшдаги болаларда Гиршпрунг касаллигини даволаш – диагностик алгоритмни қўллаш орқали касалликни эрта босқичларда аниқлаш, хирургик даволаш усулини енг самарали усулини танлаш, асоратларни камайтириш, шунингдек, касалхонада даволаниш муттадини қисқартиришга имкон яратган;
чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Қашқадарё вилоят болалар тиббиёт марказида ва Тошкент шаҳри 1-шахар клиник болалар шифохонасида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-з\257-сонли). Таклиф этилган комплекс ёндошув Гиршпрунг касаллиги бор болалар диагностикаси ва даволаш сифатини оширишга замин яратиб, асоратлар частотасини 2,1 баробар камайтиришга, даволаш давомийлигини 31,5% га қисқартиришга, даволаш нарҳини 29,2% га туширишга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish