Sayt test rejimida ishlamoqda

Кавилова Дилёрахон Абдужаббор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2070.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қиёмов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятлари субъект-субъект муносабатлар диагностикасининг, жўрнавоз билан мусиқий-ижодий фаолият самарадорлигининг, ўзаро қайта алоқага киришиш барқарорлигининг юқори даражаси доимийлигини таъминлашнинг праксеологик узвийлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар мусиқий-ижодий қобилиятларининг мустақил таълим жараёнида сингдирилган рефлексив механизмлари чолғу ижрочилиги вокал техникасини эгаллашнинг индивидуал таълим траекториясини ва фаол мусиқий терапияни барқарор қўллаш орқали ривожлантирилган;
талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш модели креатив тенденциялар сифатларини педагогик муҳит ва индивидуал-психологик хусусиятларига рефлексив мослаштириш ҳамда уларнинг ижодкорлик даражасининг диагностик стратегияси коллобративлигини рефлексив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда хор аранжировкаси, композиция малакаларининг самарадорлиги халқчиллик тамойилини қайта алоқага киришиш даражасининг субъектив таъсирчанлигини иерархик тартибда жойлаштирилган диагностик ўқув мақсадларини киритиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятлари субъект-субъект муносабатлар диагностикаси, жўрнавоз билан мусиқий-ижодий фаолият самарадорлиги, ўзаро қайта алоқага киришиш барқарорлиги юқори даражаси доимийлигини таъминлашнинг праксеологик узвийлигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2773/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил этиш имконияти оширилган;
талабалар мусиқий-ижодий қобилиятларининг мустақил таълим жараёнида сингдирилган рефлексив механизмлари чолғу ижрочилиги вокал техникасини эгаллашнинг индивидуал таълим траекториясини ва фаол мусиқий терапияни барқарор қўллаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар асосида “Маслаҳат”, “Лапар”, “Рубоий” номли муаллифлик асарлари, хор учун мослаштирилган “Ўзбекистоним менинг”, “Ўзбекистон”, “Ўрик гуллаганда” асарлари яратилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021 йил 30 июлдаги 01-05/14-157-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларнинг интеграллашган субъект-субъект муносабатлари орқали индивидуал ривожлантиришга эришилган;
талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш модели креатив тенденциялар сифатларини педагогик муҳит ва индивидуал-психологик хусусиятларига рефлексив мослаштириш ҳамда уларнинг ижодкорлик даражасининг диагностик стратегияси коллобративлигини рефлексив таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2773/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятлари мусиқий тўгаракларни ташкил этишда экспериментал таққослаш ва унинг самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларда хор аранжировкаси, композиция малакаларининг баҳолаш самарадорлиги халқчиллик тамойилини қайта алоқага киришиш даражасининг субъектив таъсирчанлигини иерархик тартибда жойлаштирилган диагностик ўқув мақсадлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2773/04-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятлар, бадиий-эстетик дидини ривожлантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish