Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипов Оқилхон Ильёс ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози: офтальмологик белгиларининг хусусиятлари, даволаш ва профилактикаси» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1675/
Илмий раҳбар: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Астахов Сергей Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Касимова Мунира Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади. COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозини офтальмологик хусусиятларини ўрганиш ва даволаш ҳамда диагностик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози ривожланишининг асосий хавф омиллари, офтальмологик кўринишлари, клиник полиморфизми ва синдромли вариантлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланган;
МРТ текширувининг юпқа кесмали (0,6-1,5 мм) TSE ва Dark Fluid Т2  режимларида COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозини визуализация қилиш, уни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва оғир асоратларини олдини олишга ёрдам бериши самарадорлиги исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозини даволаш самарадорлигининг лаборатория кўрсаткичлари асосланган;
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози билан оғриган беморларда орбитадаги йирингли яллиғланиш жараёнининг ривожланиши пайтида унинг медиал девор орқали эндоскопик декомпрессия усулидан фойдаланиш эндофтальмит ва панофтальмит ривожланиш хавфини камайтириши, бу эса кўз олмасини орган сифатида сақланишига ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозида диагностика, даволаш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозининг ташхиси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозининг нур ташхиси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н - д/209-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози белгиларини нур ташхиси ёрдамида эрта аниқлашни самарали амалга ошириш имконини берган;  
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозини хирургик даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозини хирургик даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н - д/210-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозининг хирургик даволаш усулининг натижаларини тақдим этиб, йирингли яллиғланиш жараёнини бартараф этиш ва септик асоратларнинг кейинги ривожланиши билан унинг тарқалишини олдини олишнинг самарали амалга ошириш имконини берган;
«COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозининг эрта нур ташхис усули» учун Халқаро интеллектуал мулк агентлигигининг муаллифлик гувоҳномаси олинган («Method of early imaging in COVID-19 associated thrombosis of the cavernous sinus». The owner of «INTEROCO International Online Copyright Office». №ЕС-01-003382; 12 October 2021. European Depository. Germany, Berlin). Мазкур усул COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбозида МРТ текширувининг юпқа кесимли 0,6-1,0 мм TSE Dark Fluid T2 режими бўлиб, орбитал томирлар ва орбитанинг ўзгарган структуралари даражасида тромбни визуализация қилишдан иборат ва ўз вақтида ташхис қўйиш ва тегишли даволашни бошлашнинг самарали имконини берган;
COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози: кечиш хусусиятлари, даволаш ва профилактикасига қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий - амалий тиббиёт марказининг Термиз ва Бухоро филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 8н - д/193-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш COVID-19 билан боғлиқ каверноз синус тромбози бўлган беморларни ташхислаш сифатини яхшилаш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди, бу эса асоратларни ҳамда ўлим фоизини 2,4 баробар камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish