Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзов Нўмон Низомиддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр энергияси истеъмоли параметрларини прогнозлашнинг модел ва алгоритмлари (“Uz Truck& Bus Motors» ҚҚ мисолида)”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.РhD/T1829.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Реймов Камал Мамбеткаримович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик корхоналарининг электр энергия истеъмоли параметрларини прогнозлаш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергияси параметрларининг ўзгариш қонунияти умумий ва солиштирма сарф кўрсаткичининг махсулот ҳажми асосида такомиллаштирилган;
электр энергия истеъмолини прогнозлаш модели ва алгоритми технологик, ишлаб чиқариш ва метеорологик омилларни ҳисобга олган ҳолда сунъий нейрон тармоқлар асосида такомиллаштирилган;
электр энергиясининг солиштирма сарф кўрсаткичларининг махсулот номенклатураси кесимида аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
электр энергия истеъмолини прогнозлашнинг хатолигини камайтириш усули дастлабки маълумотлар сони ва таркибини ростлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр энергияси истеъмоли параметрларини прогнозлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергиясининг солиштирма сарфининг прогноз кўрсаткичини аниқлаш усули «Uz Truck & Bus Motors» МЧЖ қўшма корхонасига жорий қилинган (“UzAuto” АЖнинг 2021 йил 29-июндаги 07/05-25-1137-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергиясининг солиштирма сарф кўрсаткичларининг ҳисоблаш усулини соддалаштириш ва аниқлигини ошириш имкони яратилган;
электр энергияси истеъмолини прогнозлаш кўрсаткичи хатолигини камайтириш усули «Uz Truck & Bus Motors» МЧЖ қўшма корхонасига жорий қилинган (“UzAuto” АЖнинг 2021 йил 29-июндаги 07/05-25-1137-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергия истеъмолини прогнозлаш хатолигини 3% гача камайтириши имкони яратилган;
электр энергияси истеъмолини прогнозлаш модели ва алгоритми «Uz Truck & Bus Motors» МЧЖ қўшма корхонасига жорий қилинган (“UzAuto” АЖнинг 2021 йил 29-июндаги 07/05-25-1137-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергия истеъмолини юқори аниқликда прогнозлаш ҳисобига корхонанинг жарима тўловларини амалга оширмаслиги ҳисобидан йилига 103 334 000 (бир юз уч миллион уч юз ўттиз тўрт минг) сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish