Каюмова Насиба Ашуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини интегратив ёндашув асосида тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped57. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.PED.26.01
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари  доктори, доцент; Базарова Саодат Джамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Муминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини интеграцион ёндашув асосида тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлиги касбий ўзини ўзи англаш қобилияти, касбий диққат, тафаккурнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, аниқ ва ностандарт вазиятларда педагогик фаолиятни векторли ташкил эта олиши, касбий етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлашда интегратив таълимнинг барча таркибий қисмида намоён бўлиши таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик ҳамда касбий компетенцияларни ривожлантириш, булутли технологиялар, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси омилларини ўзаро самарали синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув материалларини медиаресурслар орқали тақдим этиш, талабалар ўзлаштиришини электрон назорат қилиш, фойдаланувчилар ва улар ўртасида маълумот алмашиниш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрлар электрон таълим муҳитини яратиш жараёни масофали (Moodle, BigBlueButton, Zoom ) ҳамда масофасиз (Macromedia Flash 8, AutoPlay Media Studio 8, Movavi Video Editor Plus, Bandicam, Audacity, Turbo Sayt ва бошқ.) тизимларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш тизими буюртмачи талабларига адаптив мослаштириш, талабаларда лойиҳавий, инновацион, интеграцион, тадқиқотчилик компетенцияларини босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги самарадорлигини ошириш, ахборот тизимларини қуриш тамойиллари, мантиқий ва нарратив маълумотлар моделларини яратиш усуллари ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида интегратив ёндашув асосида бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компетентлиги касбий ўзини ўзи англаш қобилияти, касбий диққат, тафаккурнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, аниқ ва ностандарт вазиятларда педагогик фаолиятни векторли ташкил эта олиши, касбий етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи билан берилган 538-154-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлашда электрон таълим муҳитидан синхрон ва асинхрон фойдаланиш самарадорлиги ошган;
бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлашда интегратив таълимнинг барча таркибий қисмида намоён бўлиши  таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик ҳамда касбий компетенцияларни ривожлантириш алгоритми,  булутли технологиялар, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси омилларини ўзаро самарали синхронлаштириш асосида такомиллаштирига оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 декабрдаги 02-074045/04-сон далолатномаси) Натижада, бўлажак информатика ўқитувчисини тайёрлашда интеграциянинг таълимнинг барча таркибий қисмида намоён бўлиши ҳамда дастурий воситалар, серверлар ва сервис хизматлари интеграциясини таъминлашга эришилган;
ўқув материалларини медиаресусрлар орқали тақдим этиш, талабалар ўзлаштиришини электрон назорат қилиш, фойдаланувчилар ва улар ўртасида маълумот алмашиниш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрлар электрон таълим муҳитини яратишнинг масофали (Moodle, BigBlueButton, Zoom ) ҳамда масофасиз (Macromedia Flash 8, AutoPlay Media Studio 8, Movavi Video Editor Plus, Bandicam, Audacity, Turbo Sayt ва бошқ.) тизимларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи билан берилган 538-154-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчисини интегратив ёндашув асосида тайёрлаш методикаси моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини буюртмачи талабларига адаптив мослаштириш, талабаларда лойиҳавий, инновацион, интеграцион, тадқиқотчилик компетенцияларини босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 декабрдаги 02-074045/04-сон далолатномаси). Натижада, “Педагогик дастурий воситаларни яратиш” фанидан ўқув машғулотларини ташкил этишда интегратив, инновацион, лойиҳалаш ва тадқиқотчилик, мустақил ишлаш компетентцияларини буюртмачи талабларига мувофиқ такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги самарадорлигини ошириш, ахборот тизимларини қуриш ва таснифлаш тамойиллари, мантиқий ва нарратив маълумотлар моделларини яратиш усуллари ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи билан берилган 538-154-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетентлик даражасини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish