Sayt test rejimida ishlamoqda

Рзаев Рахат Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон шароитида ёш ўспиринлар жисмоний ривожланишининг морфофункционал кўрсаткичлари тавсифи», 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2017.3.PhD/121.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Шанияз, биология фанлари доктори, профессор; Рахимова Ширин Олланазаровна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соматик типга боғлиқ равишда ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларда антропометрик ва морфофункционал параметрлар динамикасининг қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон республикаси шароитида яшовчи 19-21 ёшдаги ҳарбий чақирувдаги ўспиринларнинг антропометрик кўрсаткичлари аниқланган;
минтақанинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ўспиринларнинг ёшга боғлиқ ҳолда ташқи нафас тизими кўрсаткичларининг фарқи исботланган;
ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг кардиоинтервалография ва гемодинамик кўрсаткичлари экологик шароитларга боғлиқлиги аниқланган;
ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг функционал хусусиятларига асосан жисмоний ривожланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қорақалпоғистон шароитида ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларда жисмоний ривожланишининг морфофункционал кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи ҳарбий ёшдаги йигитларнинг юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлардаги ўзгаришлар яшаш жойига, асосий жисмоний сифатларининг ривожланиш даражасини аниқлаш буйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 01/4170-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича илмий асосланган дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган; 
антропометрик, функционал хусусиятлар ҳамда ҳарбий чақириқ ёшдаги ўспиринларда жисмоний ривожланиш даражаси, цинтил жадвалларида гуруҳланган ва объектив маълумотлар билан тасдиқланган амалий маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 24 сентябрдаги 1326-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний ривожланишнинг минтақавий нормативлари ва ҳарбий чақириқ ёшидаги ўспиринларнинг кардиореспиратор тизимининг функционал ҳолатини баҳолаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish