Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Дилноза Шакиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаммоли ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1349/
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқов Хамид Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаммоли ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мазмуни коммуникатив ностандарт топшириқларнинг дидактик функцияларини ўзаро диалектик қонуниятларига интеграциясини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели фанлараро, тузилмавий-функционал, эмоционал-интегратив касбий тайёргарлик даражалари, самарали фикрлаш, тасаввур, мотивация, интеллектуал ҳис-туйғулар узвийлигини диагностик аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси коммуникатив-жараёнли, натижавий-мантиқийли ва педагогик мазмунга дидактик тавсиялар типологиясини рефлексив дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилияти педагогик фаолияти давомида даврий ва узлуксиз дидактик тайёргарлигини таълим мазмунининг шакли ҳамда узлуксизлигига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мазмуни коммуникатив ностандарт топшириқларнинг дидактик функцияларини ўзаро диалектик қонуниятларига интеграциясини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва хулосалар асосида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув қўланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 522-034-рақамли гувоҳномаси). Натижада, муаммоли ёндашув асосида ностандарт топшириқларнинг дидактик таъминотини ривожлантириш имокнияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели фанлараро, тузилмавий-функционал, эмоционал-интегратив касбий тайёргарлик даражалари, самарали фикрлаш, тасаввур, когнитив мотивация, интеллектуал ҳис-туйғулар узвийлигини диагностик аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув қўланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 522-034 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаларининг узвийлиги аниқлаш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси коммуникатив-жараёнли, натижавий-мантиқийли ва педагогик мазмунга дидактик тавсиялар типологиясини рефлексив дифференциаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва хулосалар асосида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув қўланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 522-034 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқув муаммоли ёндашув асосида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш имокнияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилияти педагогик фаолияти давомида даврий ва узлуксиз дидактик тайёргарлигини таълим мазмунининг шакли ҳамда узлуксизлигига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Компютер тизимларига хизмат кўрсатиш” номли ўқув қўланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сон буйруғига асосан берилган 82-3 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish