Sayt test rejimida ishlamoqda

     Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2021 йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтади. Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
     1. Аттестация ишларини кўриб чиқиш
     2. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
     3. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш ва янги кенгашлар тузиш ҳақида
     4. Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш
     5. Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ихтисослик фанлари бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш ҳақида
     6. Диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар чоп этилиши лозим бўлган илмий журналлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида
     7. Эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш
     8. ОАКда юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳақида
     9. Турли масалалар

Yangiliklarga obuna bo‘lish