Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулов Азиз Файзуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий нефт хомашёсидан олинган турбина мойларини коллоид-кимёвий ва эксплуатацион хусусиятларини такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2457.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобиржон Замирович,техника фанлари доктори; Эркабаев Фурқат Ильясович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефт хомашёларидан эксплуатацион ва коллоид-кимёвий хусусиятлари такомиллаштирилган турбина мойларини композицияларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд ва янги композицияда олинган турбина мойлари, газ турбинасининг ишчи сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
функционал қўндирмаларнинг маҳаллий турбина мойларига таъсирини коллоид-кимёвий хусусиятларни ўрганишда, хусусан қовушқоқлик индекси 30 пунктга ошириши, паст -17оС ҳароратда қотиши исботланган;
янги композицияда олинган турбина мойларини тажриба-синов натижалари асосида эксплуатацион муддати 8000 соат давом этиши исботланган;
маҳаллий нефт хомашёсидан юқори сифатли турбина мой композициялари олиш учун базавий мойлар ва функционал қўндирмаларни компаундлашда мавжуд мойларнинг оптимал нисбати II фракциядан 70 % ва III фракциядан 30 % бўлиши аниқланган; 
парафин-нафтен углеводородлардан ташкил топган нисбатан суюқ енгил мой фракцияларига ионол 0,8% , Д-157 0,02%, В-15/41 0,02% ва ПМС-200А 0,003% қўндирмаларидан қўшиб, юқори индексли сифатли турбина мойлар олиш имконияти аниқланган;
базавий мойлар шунингдек функционал қўндирмаларни компаундлаб, юқори сифатли турбина мойлари композицияларини олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ФНҚИЗ мой дистиллятларидан фойдаланиб, янги таркибли турбина мойларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турбина мойларининг қовушқоқлик индексини ошириш усули «О`zbekneftgaz» АЖнинг “2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («О`zbekneftgaz» АЖнинг 2021 йил 17 ноябрдаги 28-1/821-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий нефт хомашёсидан турбина мойлари олиш рецептуралари ишлаб чиқиш имконини беради;
маҳаллий нефт хомашёсидан юқори сифатли турбина мойларини олиш технологияси «О`zbekneftgaz» АЖнинг “2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («О`zbekneftgaz» АЖнинг 2021йил 17 ноябрдаги 
28-1/821-сон маълумотномаси). Натижада, базавий мойларнинг II фракцияси 70 % ва III фракцияси 30 % дан ташкил топган турбина мойи композициясини олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish