Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Шохиджон Баҳридиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экскаватор-транспорт» мажмуасида технологик жиҳозлар қисми иш самарадорлигини ошириш бўйича техник ечимларни ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2370.
Илмий раҳбар: Атакулов Лазизжон Нематович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Райханова Галия Елеубаевна, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «экскаватор-транспорт» мажмуаси ускуналари ишчи жиҳозларининг конструкциясини модернизациялаш асосида бардошлилиги, ишончлилиги ва хизмат муддатини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
такомиллаштирилган фильтр қурилмасидан ўтувчи ҳаво оқимининг ҳаракатланиш векторлари градиент, оқим, циркуляция, потенциал, дивергенция ва уюрмалар боғлиқлиги ўрнатилган ҳамда ушбу боғлиқлик асосида ҳаво оқимининг ҳаракатланиш йўналишларининг математик модели ишлаб чиқилган;
экскаватор чўмичи ҳалқасига втулка ва мойлаш тизими жорий этилиши асосида ҳалқанинг ҳаракатланишида ишқаланиш, емирилишга нисбатан ресурс тежамкорлик боғлиқлиги ўрнатилган ҳамда чўмич ҳалқасига тушаётган оғирлик, ишқаланиш, акс таъсир кучлари натижасида юзага келаётган салбий оқибатли омиллар аниқланган;
экскаватор таянч-дастак бош блоки шкиви, пўлат сим арқони ва чўмич дастаги орасидаги боғлиқлик ҳамда пўлат сим арқонни шкифдан чиқиб кетмаслигини таъминловчи пўлат сим арқон ва дастак орасидаги оптимал бурчаги аниқланган; 
тасмали конвейер таянч роликларига тушаётган зўриқмаларни тақсимлашда тасмадаги юкнинг тўлалик коэффициенти, роликлар узунликлари ва ён роликлар қиялик бурчаклари боғлиқлиги аниқланган ҳамда ўрта роликнинг хизмат муддатини узайтириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экскаватор-транспорт мажмуаси ишчи жиҳозларини такомиллаштириш ва эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экскаватор чўмичи ҳалқасида втулка ва мойлаш найчаси ҳамда экскаватор таянч-дастак (стрела) бош блоки шкивидан пўлат сим арқоннинг чиқиб кетмаслиги учун конструктив металл қоплама Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси Даугизтау карьерида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 2 августдаги 02-06-07/7724-сон маълумотномаси). Натижада, экскаватор чўмичини таъмирлаш давомийлигини 15-20% га, эҳтиёт қисмлар сарфи меъёрларини 5-10% га, таъмирлаш харажатларини 10-15% га камайтириш имконини берган;
экскаваторнинг компрессор ускунаси фильтр қурилмасининг такомиллаштирилган конструкцияси Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси Даугизтау карьерида амалиётга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 30 сентябрдаги 02-06-07/9555-сон маълумотномаси). Натижада, экскаватор компрессор ускуналари фильтридан ўтиб кетувчи чанг миқдорини 15% га камайтириш ва компрессор ускунасининг хизмат муддатини 1,15 баробарга узайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish