Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахрорқулов Анвар Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ  (юридик фанлар).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu241.
Илмий раҳбар:  Окюлов Оманбой, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонқулова Нилуфар Ҳожи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, доцент; Ахмаджонов Бахтиёржон Усубжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини белгиловчи омиллардан бири сифатида улар томонидан ўтказиладиган муайян тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш тартибининг белгиланиши асослантирилган;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши асослаб берилган;
нотижорат ташкилотининг бир тури сифатида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти – бир ёки бир нечта иш берувчида ишлайдиган ёки тегишли таълим муассасасида ўқийдиган касаба уюшмаси аъзоларининг тегишли касаба уюшмаси устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий бирлашмаси эканлиги асослантирилган;
жамоат бирлашмаларининг алоҳида тури бўлган касаба уюшмаларининг мулки дахлсизлиги ва у қонун билан қўриқланиши зарурлиги асослаб берилган;
касаба уюшмаларининг мисолида нотижорат ташкилотининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмаслиги лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сон “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги 05/1-01-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тадбирлар ўтказиш тартиботини аниқлаштиришга хизмат қилган;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сон “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги 05/1-01-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари чет давлатларидан маблағлар олиш тизимини тартибга солиш изчиллигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти касаба уюшмаси устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий бирлашма эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588-сон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг 3-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги 05/1-01-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларнинг мақомини аниқлаштириш ва улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилашга хизмат қилган;
касаба уюшмаларининг мулки дахлсизлиги ва у қонун билан қўриқланиши лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588-сон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги 05/1-01-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилганлиги касаба уюшмалари мол-мулкининг дахлсизлигини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
касаба уюшмаларининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмаслиги оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588-сон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги 05/1-01-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилганлиги касаба уюшмалар мулк ҳуқуқининг кафолатларини аниқлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish