Sayt test rejimida ishlamoqda

Берёзкина Альфия Ильдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратонини эрта ташхислашда ультратовуш мультипараметрик текширувлари» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1215.
Илмий раҳбар: Фазылов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гульнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори; Абдихакимов Абдулла Нусратиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тиббиёт тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовушли мультипараметрик тадқиқотнинг замонавий технологияларини қўллаш йўли орқали сут бези саратонини эрта босқичларда баҳолашни яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратонини кичик ўлчамларини ташхислашдаги анъанавий рангли допплер билан қиёсий аспектда, хавфли ўсмалардаги патологик қон айланишини юқори аниқлик билан эрта ташхислашга имкон берувчи SMI фаолиятининг самарадорлиги исботланган;
хавфли ўсма ўлчамига боғлиқ холда компрессион соноэластография ва силжиш тўлқинли эластографиядан фойдаланиш йўли билан сут бези саратонини қаттиқлигининг бўсаға белгисини деформацион коэффициентининг ишончли кўрсаткичлари исботланган; 
ультратовушли усулнинг фақат базавий В-тартибида қўллашнинг сезгирлик ва махсусликнинг паст кўрсаткичларида, сут бези хавфли ўсмасини кичик ўлчамларида (5 дан 20 мм гача) хавфлилик жараёни тавсифини аниқлаштириш учун допплерография ва соноэластография усулларини қўллаш заруриати исботланган; 
сут бези саратонини кичик ўлчамида мултипараметрик ёндошувининг мақсадга мувофиқлигини инобатга олган тартибида SMI  усулида  патологик қон оқими ва паст тезликдаги хавфли манбаларни мавжудлиги ҳамда компрессион ва силжиш тўлқинли эластография ёрдамида қаттиқ ҳосилаларнинг юқорилиги MicroPure тартибидаги микрокальцинатлар асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут бези саратонини эрта ташхислашда ультратовуш мультипараметрик текширувлари натижаларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сут бези саратонини эрта ташхислашда ультратовуш мультипараметрик текширувларни амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида «сут бези саратонининг эрта ташхислашда ультратовуш текширувларида иннавацион технологиялар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги 8-н/р 767-сон маълумотномаси). Натижада иннавацион технологияларда фойдаланиш орқали аёлларда сут бези саратонини эрта ташхислаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
сут бези саратонини эрта ташхислашда ультратовуш мультипараметрик текширувлар бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 8 н-з 320-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши  сут бези саратонини эрта ташхислашда В-тартибидаги ультратовуш тадқиқоти ва допплерографик тадқиқот ҳулосаларини умумлаштириш тўғри ҳулоса эҳтимолини ~25% га ошириши, сут бези саратонига шубҳа бўлганда хавфли ўсмага шубҳа миқдорини (BI-RADS 4) (79,5%) кескин ошириши ваумумий 4 (4,5%) ҳолатда ташхис ноаниқ бўлиб қолган (BI-RADS 0) касалликни эрта ташхислаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имкони берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish