Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзимова Холида Камилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Микроб препаратлардан қишлоқ хўжалиги амалиётида фойдаланишнинг экологик жиҳатлари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/В216.
Илмий раҳбар: Турабаев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Тлеумуратова Бибигуль Сарыбаевна, физика-математика фанлари доктори; Абсаттаров Ниетбай Аллаберганович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: микроб препаратлардан қишлоқ хўжалиги амалиётида фойдаланишнинг экологик жиҳатларидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор “Бист-М” биопрепаратининг асосини ташкил қилган ассоциатив бактериялар билан ўсимликлар орасидаги ўзаро муносабатларга  агроэкологик омилларнинг таъсири аниқланган;
ассоциатив бактериялар (Pseudomonas, Bacillus) нинг стресс, нисбатан мақбул экологик шароитларида ўсимликлар учун ўзаро симбионтлик хусусиятини намоён этиши исботланган;
стресс шароитларида (шўрланиш, қурғоқчилик ва х.к), ўсимликларни “Бист” гуруҳига кирувчи биопрепаратлар билан инокуляция қилинганда уларда қатор ҳимоя реакцияларини фаоллашуви ҳамда атроф муҳитнинг ноқулай шароитларида ўсимликларнинг ривожланиш даврида стресс таъсирининг камайиши асосланган;
Хоразм вилояти агроиқлим шароитида “Бист” ва “Бист-М” биопрепаратлари таркибига кирган ассоциатив бактерияларнинг буғдой ва ғўза ўсимликларининг ўсиши ва азот билан озиқланишига таъсири  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Микроб препаратлардан қишлоқ хўжалиги амалиётида фойдаланишнинг экологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти агроиқлим шароитида буғдой ҳосилдорлигини ошириш учун “Бист” ва “Бист-M” биопрепаратлари билан “Таня”, “Аср”, “Яксарт” ва “Ёнбош” навлари уруғларга ишлов бериш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 02-02/8-2190-сон маълумотномаси). Натижада, буғдой ўсимликларини азот билан озиқланишига ижобий таъсир кўрсатган ҳолда, оптимал ўсиши ва ривожланиши яхшиланган, ҳамда қўшимча сифатида 3,2-5,0 ц/га ҳосидорлик ошиши имконини берган;
“Бист”  биопрепарати билан ғўза ўсимликлари “С-6524” нави уруғларига ишлов бериш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 02/Т-8-3997-сон маълумотномаси). Натижада, оғир металларни аккумуляциясига салбий таъсир кўрсатиб, ҳар гектар ғўза майдонларидан қўшимча сифатида 3,0-4,0 ц/га ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish