Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Отабек Рафоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро воҳаси турли даражада шўрланган тупроқларининг микробиологик фаоллиги ва унга табиий ҳамда антропоген омилларнинг таъсири», 03.00.13 – Тупроқшунослик, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B377.
Илмий раҳбарлар: Артикова Ҳафиза Туймуродовна, биология фанлари доктори, доцент; Ортиков Тулкин Кучкарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги РhD.03/30.12.2019.В.05.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, доцент; Шакиров Заир Саатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли даражада шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг микробиологик ва ферментатив фаоллиги, ундаги жараёнларнинг динамикаси ҳамда уларга турли хил табиий ва антропоген омилларнинг, жумладан тупроқ шўрланиш даражаси, туз таркиби таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро воҳаси турли даражада шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг умумфизик ва агрокимёвий хоссаларини шўрланиш даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариши исботланган;
воҳа тупроқларининг микробиологик ва ферментатив фаоллигини шўрланиш даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариб бориш мавсумий динамикаси аниқланган;
турли даражада шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг микробиологик ва ферментатив фаоллигини шаклланишига турли хил табиий ва антропоген омилларнинг таъсири очиб берилган;
турли даражада шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлар сингдириш сиғими, сингдирилган катионлар улуши ва нисбати аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг туз режими ҳамда микробиологик-ферментатив фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғланишлар исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро воҳаси турли даражада шўрланган тупроқларининг микробиологик фаоллиги ва унга табиий ҳамда антропоген омилларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган ерларининг 1:5000 масштабли шўрланганлик типи ва даражаси бўйича хаританомаси Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Ғафур Жўра”, “Азим Қаҳрамон” ва “Шофиркон нурли тонг омад” фермер хўжаликларидаги жами 106 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 02/022-3610-сон маълумотномаси). Натижада, шўр ювиш тупроқ таркибидаги тузлар миқдори, типи, даражаси ва механик таркибидан келиб чиққан ҳолда тузилган шўрланиш картограммаси асосида амалга оширилган. Бунда таркибида натрий ва магний катиони меъёридан юқори бўлган жойлар олдин гипс ёрдамида кимёвий мелиорация қилинган ва шўр ювиш ундан кейин ўтказилган. Бу эса тупроқ микробиологик фаоллигини оширган.
кучсиз, ўртача ва кучли шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, микробиологик фаоллиги ва агрокимёвий хоссаларини яхшилаш бўйича шўрланиш типи ва даражасидан келиб чиқиб берилган дифференциал тавсиялар асосидаги ишлаб чиқилган агротехнологиялар Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Ғафур Жўра”, “Азим Қаҳрамон” ва “Шофиркон нурли тонг омад” фермер хўжаликларидаги жами 106 гектар суғориладиган ерларга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 02/022-3610-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари тупроқларида илмий тавсияларга асосланган агротехнологик тадбирларни олиб бориш тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ микробиологик фаоллиги ва унумдорлигини ҳамда экинлар ҳосилдорлигини ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish