Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Бибихол Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3. PhD /Ped 1070.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шадиев Нарзиқул, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида ривожлантиришда бағрикенглик тушунчаси ғоя, назария, қонуниятлардан муаммоли вазиятларда фойдаланиш, диний ва дунёвий илмларни “Муаммо” ва ўйин технологиялари воситасида дарсдан ташқари машғулотларда ўзаро уйғунлаштириш, интеграциялаш, медитация методларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадис намуналари воситасида психологик, маънавий тарбиялаш тизимининг аксиологик, қадриятли, тизимли фаолиятли, ривожлантирувчи каби компонентлари ва таянч компетенциялари мазмуни “Синквейн”, “Арт”, “Евент” технологиялари воситасида импровация ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислардан фойдаланиб тарбиялаш мазмуни ва шакли тарбия жараёнига ҳаётий вазиятларни турли хил соҳасидаги  билимларини такомиллаштириш ”Ахборот узатиш”,  “Ёмғир”, “Бинго” методларини натижавийлик, мантиқийлик тамойилларини қўллаш асосида мувофиқлаштирилган;
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурур психологик, педагогик, технологик, интегратив топшириқларни шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонларига мувофиқ бажариш, интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситаларни қўллаш асосида шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳрибонлик уйларининг бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида:
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида ривожлантиришда бағрикенглик тушунчаси ғоя, назария, қонуниятлардан муаммоли вазиятларда самарали фойдаланиш, диний ва дунёвий илмларни уйғунлаштириш, интеграциялаш “Тарбия” ўқув фанлари мазмуни асосида медитация методларига устуворлик бериш орқали сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2435-сон маълумотномаси, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2019 йил 6 декабрдаги 01/11-01/01-2557-сон маълумотномаси). Натижада, меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантиришда ҳамкорликда ишлаш мазмуни бойитилган, сифати ва самарадорлиги оширилган;
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадис намуналари воситасида психологик - маънавий тарбиялаш тизими компонентларига имкон берувчи замонавий технологиялардан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2435-сон маълумотномаси, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2019 йил 6 декабрдаги 01/11-01/01-2557-сон маълумотномаси). Натижада, меҳрибонлик уйларининг бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантиришда аниқланган омиллардан Меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларининг дарсдан ташқари машғулотларини ташкил этишда фойдаланилган;
меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим технологияларидан маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2435-сон маълумотномаси, Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2019 йил 3 декабрдаги 01/543-сон маълумотномаси, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2019 йил 6 декабрдаги 01/11-01/01-2557-сон маълумотномаси). Натижада, меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантиришда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш сифати ва самарадорлиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish