Sayt test rejimida ishlamoqda

Каххарова Дилоро Жамолиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш реставрациясида композит ашёларининг адгезиясини мукамаллаштиришнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib172.
Илмий раҳбар: Мелькумян Тимур Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Марат Оспанов номидаги ғарбий Қозоғистон давлат тиббиет университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композит реставрациялар адгезияси сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аммоний хлорид асосли гемостатик агентининг тиш дентинига салбий таъсири оқибатида дентин оёқчалари сони ва улар узунлигини камайиши исботланган;
илк бор Ultra Test Machine учун тиш дентинига минерал ва шишаиономер цементларнинг адгезия кучини аниқлаш такомиллаштириган;
илк бор шишаиономерга нисбатан фосфат цементдан тайёрланган чегараловчи таглик юзасига фотополимер адгезиясини устунлиги билан намоён бўлувчи фосфат ва шишаиономер цементга композит материалнинг адгезия кучи аниқланган;
илк бор рН кўрсаткичи паст бўлган шишаиономердан тайёрланган чегараловчи тагликга нисбатан юқори рН га эга фосфат цементли чегараловчи тагликни қўлланилиши ўрта кариесни даволашда тишлар сезгирлигини тез меъёрлашишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиш реставрациясида композит ашёларининг адгезиясини мукамаллаштиришнинг замонавий жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
фосфат ва шишаиономер цементни тиш дентинига адгезия кучини бахолаш бўйича тадкикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чикилган «Тиш дентинига фосфат ва шишаиономер цементларнинг адгезияси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1027-сон маълумотномаси) номли услубий тавсиянома тасдиқданган. Ушбу тавсиянома тажрибаларда тиш дентинига фосфат ва шишаиономер цементнинг адгезия кучини бахолашга, ҳамда фосфат ва шишаиономер цементни композит материал билан бирикиш кучини аниқлашган имкон берган.
Filtek Z250 композит материалидан тайёрланган реставрациялар сифатини клиник баҳолаш бўйича тадкикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чикилган «Тишларни композит пломба ашёлар билар тиклашда адгезив протоколларни клиник баҳолаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1028-сон маълумотномаси) номли услубий тавсиянома тасдиқланган. Ушбу услубий тавсиянома реставрация клиник ҳолатини баҳолашга ва соддалаштирилган спиртли ва нам баённомаларни ўтказилгандан кейинги муддатларни меъёрлашига, фосфат ва шишаиномер цементли чегараловчи тагликларни қўллашга, хамда уларни нохуш таъсиротларини эътиборга олган холда гемостатик препаратларни қўллашга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish