Абдиримова Азиза Душамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари шаклланиши ва ривожланишининг микробиологик жиҳатлари», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib159.
Илмий маслаҳатчи: Матназарова Гулбахор Султановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Умида Пўлатджанова, тиббиёт фанлари доктори; Азизов Юрий Далиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари этиологияси, шаклланиши ва ривожланиши сабаб-оқибатли боғлиқликларининг микробиологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёллар кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг етакчи этиологик агентлари аниқланган;
аёллар кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари шаклланиши ва ривожланишида асосий этиологик агентлар ва генитал йўл инфекциялари қўзғатувчилари билан боғлиқликлари аниқланган;
аёллар кичик чаноқ аъзоларида йирингли-яллиғланиш жараёни шаклланиши ва ривожланишининг асосий микробиологик хусусиятлари аниқланган;
репродуктив ёшдаги аёллар кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари ривожланишидаги асосий қўзғатувчиларнинг антимикроб препаратларга резистентлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Репродуктив ёшдаги аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг микробиологик ташҳиси хусусиятлари замонавий ҳолати бўйича олинган натижалар асосида:
аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг микробиологик ташхиси хусусиятлари замонавий жиҳатларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг микробиологик ташхисида асосий қўзғатувчилар таксономик белгилари ўзгарувчанлигини ўрганишнинг аҳамияти» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 8Н-Д/27-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аёлларда кечадиган кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларининг қўзғатувчилари типик ва атипик штаммларини аниқлаш, идентификациялаш ва дифференциациялаш имконини яратган;
аёлларда ташхисланган кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари қўзғатувчиларининг микроб манзараси ва шаклланишининг микробиологик жиҳатлари бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Хоразм вилоят перинатал маркази ва РШТЁИМ Хоразм филиалида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 8Н-Д/27-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалий тиббиётга жорий этилиши аёллардаги кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлар қўзғатувчилари униш фоизини 11% га кўпайтириш, микробиологик тадқиқотлар ўтказишда бюджет маблағларидан 76667 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.