Sayt test rejimida ishlamoqda

Каипбергенова Феруза Тулепбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Олий таълим муассасалалари кимё таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили бўйича луғат бойлигини шакллантириш (мультимедиа дастурлари мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped792.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари кимё таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили бўйича луғат бойлигини мультимедиа дастурлари ёрдамида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган электрон ва анимацион таълим ресурслари базасини ишлаб чиқиш орқали кимё ва кимёвий технология таълим йўналишлари талабаларига кимёвий тушунчаларни ривожлантиришнинг ўқув мазмундаги кимёвий интегратив топшириқлар, кимёвий корхоналарга сайёҳат каби педагогик шарт-шароитлари очиб берилган; 
инглиз ва қорақалпоқ тиллари луғатини қиёсий таҳлили асосида кимёгар талабаларга тил ўргатишда хорижий тилларни интеграциялаштириб, талабанинг тафаккурини ривожлантирувчи тавсифловчи (Describe a picture or your friend using new vocabulary) ва коммуникатив (Fill in the blanks, Learn your classmate`s opinion about …) машқлар комплекси такомиллаштирилган;
мувофиқлик, тузилиш ва самарадорлик тамойилларига асосланган инглиз тили сўз бойлигини ўстириш ва сўзлашишга ўргатишда шеър, қўшиқ, эртак, топишмоқлардан фойдаланган ҳолда мультимедиали ўқув воситаларининг имкониятларга эга комплекс (виртуал дарслар тўплами) ишлаб чиқилган; 
онг, кўриниш, она тилини ҳисобга олиш ва қулайлик тамойилларига асосланган, визуал ва аудитив лаёқатнинг инновацион ахборот таълим воситаларини ривожлантиришга мўлжалланган “E-platform for improving subject knowledge” номли онлайн платформа миллий хусусиятлар контекстида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари кимё таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили бўйича луғат бойлигини шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган электрон ва анимацион таълим ресурслари базаси Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти ва Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали факультетлараро чет тилини ўқитиш педагоглари томонидан амалий дарсларда табдиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5200 ˗ сон маълумотномаси). Натижада, «Basics of chemistry in English» номли ўқув-услубий қўлланма нашр этилган;  
мувофиқлик, тузилиш ва самарадорлик тамойилларига асосланган инглиз тили сўз бойлигини ўқитишда ишлатиладиган мультимедиали ўқув воситаларининг комплекс таснифи (виртуал дарслар тўплами) ишлаб чиқилган ва натижада онг, кўриниш, она тилини ҳисобга олиш ва қулайлик тамойилларига асосланган ҳолда талабаларнинг инглиз тили бўйича компетенциясини ошириш учун мўлжалланган муаллифлик дастури «E-platform for improving subject knowledge» ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги интеллектуал мулк Агентлигининг 2020 йил 3 июлдаги 08463-сон гувоҳномаси). Натижада, миллий аудиторияда инглиз тилини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш компетентлиги оширилган ва кимёгар талабаларнинг инглиз тили бўйича луғат бойлигини шакллантиришга эришилган;
оммалаштириш мақсадида, инглиз ва қорақалпоқ тиллари луғатини қиёсий таҳлили асосида кимёгар талабаларга тил ўргатишда хорижий тилларни интеграциялаштириб, талабанинг тафаккурини ривожлантирувчи тавсифловчи (Describe a picture or your friend using new vocabulary),  коммуникатив (Fill in the blanks, Learn your classmate`s opinion about …) ва бошқада машқлар комплекси ҳаққида маълумотлар Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Фан ва таълим” бош муҳарририяти томонидан тайёрланадиган “Адабиёт ва давр”, “Мерос”, “Тилга эътибор – элга эътибор” дастурлари орқали кенг аҳолига, шу жумладан ўқувчи ёшлар, талабалар ва олимларга тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 апрелдаги 01-02/227-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ тиллари луғатининг қиёсий таҳлили ва онлайн платформани фойдаланиш самарадорлиги бўйича маълумотлар оммалаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish