Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалиев Тулкунжон Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари хизматларининг фоиз ставкаси ва тарифини шакллантиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt497.
Илмий маслаҳатчи: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари хизматларининг фоиз ставкаси ва тарифини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида тарифларнинг индивидуал, ҳудудий, имтиёзли ва муддатли турларидан фойдаланишни назарда тутиш асосланган;
аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматлар тўплами (пакети)ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қулайлаштирилган тарифларда тақдим қилган ҳолда банк ялпи даромади таркибида фоизсиз даромадлар ҳажмини ошириш таклиф қилинган;
банкнинг депозит ва кредитлари фоиз ставкаларини шакллантиришда уларнинг шартларида анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим этиш орқали барқарор ресурс манбаи ҳисобланган муддатли ва жамғарма депозитларга маблағларни кенг жалб қилиш ҳамда чакана кредитлаш ҳажмини ошириш таклиф қилинган;
банклараро рақобатнинг хизматлар баҳосига таъсирини юмшатиш учун рағбатлантиришнинг KPI (Key Performance Indicators) тизимини қўллаган ҳолда хизмат (маҳсулот)лар “кросс-сотуви”ни амалга ошириш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари хизматларининг фоиз ставкаси ва тарифини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида тарифларнинг индивидуал, ҳудудий, имтиёзли ва муддатли турларидан фойдаланишни назарда тутиш юзасидан берилган таклиф акциядорлик тижорат “Турон банк”нинг фоизсиз даромадларига ижобий таъсир этган (“Турон банк” АТБнинг 2021 йил 23 мартдаги 22/04-71-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Турон банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятида қўлланилиши натижасида банкнинг ялпи даромади таркибидаги фоизсиз даромадлар 2021 йил 1 январь ҳолатига 128 млрд.сўмни ташкил қилиб, 2020 йил бошига нисбатан 18,5 фоизга ошишига эришилган;
аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматлар тўплами (пакети)ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қулайлаштирилган тарифларда тақдим қилган ҳолда банк ялпи даромади таркибида фоизсиз даромадлар ҳажмини ошириш юзасидан берилган таклифи акциядорлик тижорат “Турон банк” томонидан корпоратив мижозлар учун хизматлар пакетини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Турон банк” АТБнинг 2021 йил 23 мартдаги 22/04-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан акциядорлик тижорат “Турон банк” томонидан “Стандарт”, “Турон VIP-1”, “Турон VIP-2” ва “Турон VIP-3” тариф пакетларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган;
банк депозит ва кредитлари фоиз ставкасини шакллантиришда уларнинг шартларида анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим этиш орқали барқарор ресурс манбаи ҳисобланган муддатли ва жамғарма депозитларга маблағларни кенг жалб қилиш ҳамда чакана кредитлаш ҳажмини ошириш тўғрисидаги таклифи акциядорлик тижорат “Турон банк” ресурс базасини ошишига хизмат қилди. (“Турон банк” АТБнинг 2021 йил 23 мартдаги 22/04-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, акциядорлик тижорат “Туронбанк”нинг ресурс базаси таркибидаги жами депозитлар 2020 йил бошига нисбатан олганда, 2021 йил 1 январь ҳолатига 28 фоизга ошишига эришилган;
банклараро рақобатнинг хизматлар баҳосига таъсирини юмшатиш учун рағбатлантиришнинг KPI (Key Performance Indicators) тизимини қўллаган ҳолда хизмат (маҳсулот)лар “кросс-сотуви”ни амалга ошириш таклифи акциядорлик тижорат “Турон банк” даромадининг ошишига ижобий таъсир қилган (“Турон банк” АТБнинг 2021 йил 23 мартдаги 22/04-71-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида, банк ялпи даромади 2020 йил бошига нисбатан олганда, 2021 йил 1 январь ҳолатига 49 фоизгаошишигаэришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish