Sayt test rejimida ishlamoqda

Cаримсаков Олимжон Шарипжановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта хомашёсини узатиш ва ҳаво транспортида ташишнинг илмий асосланган самарали технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Т76.

Илмий маслаҳатчи: Мурадов Рустам, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори; Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, профессор; Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника  институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ғарамини бузиш, бир текисда узатиш ва ташиш жараёнларини такомиллаштириш йўли билан пахтани ҳаво транспортида ташишнинг самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта ғарамини бузувчи машина чамбарагининг ғарамдаги пахта қатлами билан ўзаро таъсирлашуви математик модели асосида узатилаётган пахтани қўшимча титиб берадиган янги ишчи органи яратилган;

пахтани ҳаво транспортига бир текисда узатиб берувчи пневмомеханик таъминлагичнинг янги конструкциясининг рационал параметрлари аниқланган;

пахта ва ҳаво аралашмаси ҳаракатининг кўп тезликли гетероген муҳит ҳаракатига асосланган математик модели негизида пахтани ҳаво транспортида ташиш жараёнида оқим параметрларининг ўзгариши ва пахтанинг қувурда эгаллаган ҳажми аниқланган;

ҳаво транспорти ускунаси энергия қуввати сарфи ва қувур ўтказиш қобилиятининг оқим параметрларига боғланиш қонуниятлари аниқланган ва  пахтани ташувчи ҳаво транспорти ускунаси учун амалдагидан кичик диаметрли ҳаво қувурларидан фойдаланиш асосланган;

пневмотрассанинг кўчириладиган қисми учун аэродинамик қаршилиги паст,  учлари конус шаклидаги ҳаво қувури конструкцияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пахта ғарамини бузиш, бир текисда узатиш ва ташиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

ҳаво транспорти ускунаси учун юқори самарали, энергия тежовчи қурилмалар яратилган ва ихтирога Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патентлари олинган («Оғир аралашмаларни ушлаб қолгич», №IАР02604-1995й.; «Сепаратор», №IAР04363-2008й). Натижада пахтанинг оғир жисмлардан тозаланиши, ташишда аэродинамик қаршиликнинг ва чигит механик шикастланишининг камайиши пахта толаси сифатини яхшилаш ва энергия сарфини камайтириш имконини берган;

пахта ғарамини бузувчи машина учун узатилаётган пахтани титиб берадиган янги ишчи орган «Наманган Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Учқўрғон пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 02-14/2856-сон маълумотномаси). Натижада чигит механик шикастланиши 0,3% га камайиши, тола сифатини бир синфга ошириш имконини берган;

пахта ғарамини бузувчи машина учун узатилаётган пахтани титиб берадиган янги ишчи орган ҳамда пневмомеханик таъминлагичнинг янги конструкцияси, 315 мм диаметрли ҳаво қувурлари ва конус учли қувурлар «Наманган Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Косонсой пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 02-14/2856-сон маълумотномаси). Натижада қувурдаги ҳавода пахта концентрациясининг ошиши чигит механик шикастланишини ва толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улушини 0,4 % га камайтириш имконини берган;

пахтани ҳаво транспортига бир текисда узатиб берувчи пневмомеханик таъминлагичнинг янги такомиллаштирилган конструкцияси «Наманган Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли Учқўрғон пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 02-14/2856-сон маълумотномаси). Натижада ҳаво қувури ва сепараторнинг пахта билан тиқилиш ҳолатлари бартараф этилиб, тоштутгич ва қуритиш-тозалаш машиналари самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish