Sayt test rejimida ishlamoqda

Негматов Боситхон Иззатиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани қабул қилувчи-узатувчи қурилмани такомиллаштириш орқали унинг самарадорлини ошириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1654  
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Сулайманов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани тўлиқ механизация усулида таъминлайдиган самарали қабул қилувчи - узатувчи қурилмани такомиллаштириш орқали самарадорликни оширишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автотранспортлардан келтирилган пахтани туширишда тиқилишларни олдини олиш ва трбандликларни бартараф этиш учун пахтани тўлиқ механизация усулида қабул қилиш-узатиш жараёнини амалга оширувчи қурилма яратилган;
юқори ва паст навли пахтани қабул қилиш ва узатишда пахта ички структурасини ўзгаришида 20 % гача намликни ва 170 кг/м3 зичликни инобатга олган ҳолда силжишдаги қаршилик кучини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилган;
автотранспортларидан берилган пахтани тиқилмасдан тўлиқ механизация усулида қабул қилиш учун қабул қилувчи-узатувчи қурилмага 14 м3 хажмли бункер ишлаб чиқилган ва унинг оптимал параметрлари аниқланган;
қабул қилувчи-узатувчи қурилма бункерида пахтани ташувчи конвейерга тиқилмасдан узликсиз узатиш билан иш унумдорликни ошириш учун 600 мм диаметрли қозиқли дозаторли барабанлар ишлаб чиқилган, улардаги қозиқлар узунлиги 240 мм га, қадами 200 мм га ва барабан тезлигини 3 м/с га тенг бўлган оптимал параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш корхоналарининг тайёрлов масканларида пахтани қабул қилишда самарадорлиги юқори бўлган қурилмани яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган пахтани қабул қилиш ва узатиш қурилмаси «Ўзбекистон пахта - тўқимачилик кластери» уюшмаси тасарруфидаги Наманган вилоятининг “Uchkurgan textile" қўшма корхонасига қарашли “Уйчи пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган  («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластери»  уюшмасининг 2021  йил   17 декабрдаги 03/22-388 - сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани қабул қилишда қурилманинг иш унумдорлигини 17,6 % ва 13,7 % га оширишга, пахтадаги нуқсонли тола ва ифлос аралашмаларнинг массавий улушини ўртача 0,35 % ва 0,22 % га камайтириш, ишлаб чиқарилаётган тола сифатини яхшилаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish