Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Йўлдошалининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларини тайёрлашда бастакорлар мусиқий меросидан фойдаланишнинг педагогик асослари (Тўхтасин Жалилов ва Юнус Ражабийларнинг мусиқий-педагогик фаолияти мисолида), 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2065. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Халилов Фахриддин, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда Т.Жалилов ва Ю.Ражабийларнинг мусиқий меросидан фойдаланишнинг педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Т.Жалилов ва Ю.Ражабийнинг мусиқий-педагогик фаолияти мусиқий асар ғояси ва руҳини эмоционал-ҳиссий ифодалаш, ижодий эркинлик каби индивидуал методик ёндашувлар ва мусиқий-педагогик фаолиятнинг мақсади ва мазмуни, қўлланилган шакл, усул ва воситалар, педагогик шарт-шароитлар каби педагогик тизим компонентларини интеграциялаш асосида  аниқлаштирилган; 
замонавий олий таълим мусиқий-педагогик жараёнларига қўйилувчи методик, дидактик, ҳимояловчи-педагогик талаблар ҳамда бўлажак мусиқа ўқитувчиларнинг креативлик, ижтимоий фаоллик каби касбий компетенциялари Т.Жалилов ва Ю.Ражабий фаолиятининг миллийлик, аҳлоқий-эстетик йўналтирилганлик, ижрочилик, ижодкорлик, индивидуаллик, уйғунлик, касбий масъулиятлилик каби устувор тамойиллари асосида такомиллаштирилган; 
миллий мусиқа санъатининг турли жанрдаги асарларини ижро этиш маҳоратини талабаларда ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари миллий маданий меросга ҳурматни шакллантирувчи ижро, оҳанг, куй, матн мусиқий тарбиявий таъсир компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бастакорлар фаолиятидаги эркин тарбия ва мусиқий таълим интеграциясига асосланган субъект-субъект муносабатидаги  ўзига хос хусусиятлар таълим технологиялари талабаларнинг  касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган касбий компетенцияларни (режавийлик, хилма-хиллик, ижодийлик) назарий ва амалий машғулотлар мазмунига ижодий ўсиш траекториясига йўналган ҳолда интеграциялаштириш воситасида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчиларини тайёрлашда бастакорлар мусиқий меросидан фойдаланишнинг педагогик асослари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
Т.Жалилов ва Ю.Ражабийнинг мусиқий-педагогик мероси ҳақидаги маълумотлар, уларнинг педагогик ғоялари ҳамда мусиқий-педагогик фаолиятда қўллаган методик ёндашувлари, қарашлари педагогик тизим компонентлари (мусиқий-педагогик фаолиятнинг мақсади ва мазмуни, қўлланилган шакл ва воситалар, педагогик шарт-шароитлар)ни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий методик таклиф ва тавсиялардан  умумий ўрта таълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” ўқув фанидан амалдаги Давлат таълим стандарти талабларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълим вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02-516-сон маълумотномаси). Натижада Т.Жалилов ва Ю.Ражабий асарларининг мусиқий-педагогик асослари мактабларда мусиқа таълими жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
замонавий олий таълим мусиқий-педагогик жараёнларига қўйилувчи талаблар ҳамда бўлажак мусиқа ўқитувчиларнинг касбий компетенциялари Т.Жалилов ва Ю.Ражабий фаолиятининг устувор тамойиллари фойдаланишга оид таклифлар мактаблар мусиқа дарслари учун мусиқий асарларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълим вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02-516-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари мусиқий таълимида мазмуний интеграцияга эришишнинг методик таянч талаблари жорий этилишига эришилган; 
миллий мусиқа санъатининг турли жанрдаги асарларини ижро этиш маҳоратини талабаларда ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари миллий маданий меросга ҳурматни шакллантирувчи  мусиқий тарбиявий таъсирдан фойдаланишга оид таклифлари мактаб мусиқа таълими амалиётига жорий этилган (Халқ таълим вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02-516-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида мусиқа орқали тарбиялашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish