Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Комилходжа Анварходжаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори фильтрлаш хусусиятли қатламларда суюқлик ютилишини бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2068.
Илмий раҳбар: Умедов Шерали Халлоқович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Алиев Боходир Абдуганиевич, техника фанлари доктори; Мамаджанов Эльзод Улмасович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: скважиналарни бурғилаш жараёнида юқори фильтрация хусусиятига эга қатламларда суюқликнинг ютилишини полимер тампонаж қоришмаларини қўллаган ҳолда баратараф этиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қатламга бурғилаш эритмасини ютилиши тадқиқ қилинди ва асосий сабаблари аниқланган;
скважина туби босим датчиклари ёрдамида қатламларни очишда қатлам босимини ўлчаш усули аниқланган; 
композицияли тампонажловчи моддаларни суюқ ва қуруқ ҳолатда скважина тубига етказиб бериш усули ишлаб чиқилган;
герметикловчи головкани қўллаган ҳолда скважина туби ва қатлам босимлари орасида ўзаро мутаносибликда скважиналарни бурғилаш технологияси ишлаб чиқилган;
юқори фильтрация хусусиятига эга бўлган қатламларга бурғилаш эритмасини ютилишини бартарафлаш учун полимер асосидаги тампонаж қоришмасининг таркиби ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори фильтрация хусусиятига эга бўлган қатламларга бурғилаш эритмасини ютилишини бартараф этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
полимер асосидаги тампонаж қоришмасининг таркиби Жанубий Кемачи конининг 79-сонли скважинасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 7 июндаги 04-23/1-756 сонли маълумотномаси). Натижада асоратларни бартараф этиш вақти, шунингдек материаллар ва ташкилий ишлар харажатларини қисқартириш имконини берган;
суюқликни ютилишини бартарафлашда тампонаж қоришмасини қатламга етказиб бериш технологияси Жанубий Кемачи конининг 79-сонли скважинасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 7 июндаги 04-23/1-756 сонли маълумотномаси). Натижада скважинада бурғилаш эритмасини ютилишини бартарафлаш ва бурғилашни тезлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish