Sayt test rejimida ishlamoqda

Миршарипов Рахматилло Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Минерал ўғитларни қуритувчи барабанли қуритгич конструкцияларини такомиллаштириш асосида қуритиш жараёнини интенсивлаш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T597.
Илмий раҳбар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, доцент; Чориев Абдусаттар Жураевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минерал ўғитларни қуритувчи барабанли қуритгич конструкцияларини такомиллаштириш асосида қуритиш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
мавжуд аппаратлар конструкциясининг таҳлиллари асосида минерал ўғитларни қуритиш жараёни экспериментал-статистик модели олинган ва рационал қийматлари аниқланган;
аппаратдаги маҳсулот ҳаракати аэродинамикаси ва қуритиш жараёни режими оптималлаштирилган, энергиядан фойдаланиш коэффициенти оширилган; 
қуритиш аппаратининг ички насадкалари конструкцияси ва жойлаштириш усулини маҳсулотнинг ҳаракат йўналиши ва иссиқлик аэродинамикасига таъсири аниқланган;
маҳсулотнинг гранулометрик таркибини оптималлаштириш орқали маҳсулотни йирик қисмини қайта қуритиш босқичи бартараф этиш имконияти яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Минерал ўғитларни қуритиш аппаратида кам энергия сарфлаган ҳолда қуритишнинг юқори самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
барабанли қуритгичларда қўлланиладиган икки қисмли насадка конструкцияси «Farg’onaazot» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 26 январдаги 23-3-336-сон маълумотномаси). Натижада, олинаётган минерал ўғитларни сифат кўрсатгичларини кўтариш имконини берган;
АС-72М суперфасфат минерал ўғити ишлаб чиқариш қурилмаси учун ички иссиқлик алмашинувчи насадка «Farg’onaazot» AJда амалиётга жорий этилган («Farg’onaazot» AJнинг 31 2020 йил декабрдаги 37/4781-сон маълумотномаси). Натижада, насадканинг иссиқлик алмашиниш юзасига таъсири ҳозирда амалиётда қўлланиладиган насадкага нисбатан 2 баробар ортиши, сарфланаётган энергия 1,3 марта қисқартириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish