Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Алижон Абдирауповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик қувурларини қўллаш асосида мева ва сабзавотларни қуритиш жараёнини энергетик самарадорлигини ошириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат  ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T341.
Илмий раҳбар: Джураев Хайрулло Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Қаюм Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик қувурларидан фойдаланилган ҳолда энергия самарадорликни оширувчи қуритиш ускунасини ишлаб чиқиш ва қуритиш жараёнининг мақбул режимларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик қувурининг буғлатиш ва конденсация зонасида ишчи агентнинг ҳаракатланиш қонунияти аниқланган;
иссиқлик қувурларидан фойдаланилган ҳолда энергия самарадорликни оширувчи тажриба синов қуритиш ускунаси ишлаб чиқилган;
қуёш энергияси таъсирида иссиқлик қувурлари бўйича ҳосил қилинган энергия ёрдамида қуритиш камерасининг бутун ҳажми бўйича бир хил ҳароратнинг таъминланиши асосланган;
иссиқлик қувурларидан фойдаланилган ҳолда энергия самарадорликни оширувчи тажриба синов қуритиш ускунасида қуритиш жараёни кинетикаси ҳамда пиёз ва ўрикни қуритиш жараёнининг оптимал режимлари аниқланган;
ишлаш принципи қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган иссиқлик қувурлари ёрдамида ишлайдиган мева ва сабзавотларни қуритишнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича концептуал ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Иссиқлик қувурларига асосланган мева сабзавотларни қуритиш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева ва сабзавотлар (пиёз, ўрик) ни иссиқлик қувурлари ёрдамида ишлайдиган қуритиш қурилмаси “Ливадия-Бухара” МЧЖда амалиётга жорий этилган («O’zbekiston Oziq-Ovqat Sanoati Uyushmasi»нинг 2021 йил 8 октябрдаги 08-119/1021-сон маълумотномаси). Натижада, энергия тежамкор иссиқлик қувури асосида ишловчи қуритиш қурилмасинининг энгергетик самарадорлигини 2 мартага ошириш ва харажатларни 96,5% гача камайтириш имконини берган; 
иссиқлик қувурининг ички камераси спирт аралашмаси билан тўлдирилган қуритиш қурилмаси “FRESH AND LIFE” МЧЖда (Бухоро вилояти)  амалиётга жорий этилган («O’zbekiston Oziq-Ovqat Sanoati Uyushmasi»нинг 2021 йил 8 октябрдаги 08-119/1021-сон маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратли режимда ўрик меваси ҳамда пиёзни қуритиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish