Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарифов Ғуломжон Набиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида рапабардош композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиыиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 04.00.11 – Қудукларни бурғулаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T24.
Илмий раҳбарлар: Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Икрамова Муқаддас Эралиевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Мухторов Нуриддин Шамшидинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида рапабардош композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олинадиган композиция компонентларининг физик-кимёвий ва технологик хусусиятлари ҳамда органоминерал ингредиентларнинг табиати, тури, тузилиши, миқдори ва нисбатлари, композиция компонентларининг ўзаро таъсирлашиш қонуниятларига асосланиб, рапабардош композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш учун янги илмий-асосланган ёндашув ишлаб чиқилган;
композиция компонентларининг таркиби, тузилиши ва нисбатларига боғлиқ ҳолда рапабардош композицион кимёвий реагентлар ва улар асосидаги бурғулаш эритмаларининг физик-кимёвий ва технологик параметрлари: зичлиги, қовушқоқлиги, сув ажратиши, статик кучланиш силжишини ўзгаришининг асосий хусусиятлари аниқланган;
илк бор рапа мавжуд бўлган шароитларда минераллашган қатлам сувларида ҳам ишлайдиган, маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органоминерал ингредиентлар асосида сувда эрувчанлиги юқори бўлган, термодинамик барқарор, арзонлиги билан ажралиб турадиган импорт ўрнини босувчи рапабардош композицион кимёвий реагентлар ва улар асосида бурғулаш эритмаларининг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
экологик ҳавфсиз ва тежамкорлиги билан фарқланувчи ҳамда рапа мавжуд бўлган шароитларда минераллашган қатлам сувларида ҳам ишлайдиган, рапабардош композицион кимёвий реагентлар ва улар асосида бурғулаш эритмаларининг олиш технологиясининг илмий-услубий тамойиллари ишлаб чиқилган;
рапабардош композицион кимёвий реагентлар ва улар асосида бурғулаш эритмалари ўзларининг кимёвий тузилишлари яхшилиги сабабли республикамиздаги нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида юқори барқарорлик хусусиятларни намоён этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:    
Маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида рапабардош композицион кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
сувда эрувчан кукунсимон госсипол смоласини олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 050462015). Натижада, юқори физик-кимёвий ва технологик хусусиятларга эга бўлган маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида рапабардош композицион кимёвий реагентларнинг самарали таркибини олиш имконини берган;
рапабардош композицион кимёвий реагентларни ресурстежамкор олиш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги нефть ва газ қудуқларини бурғулаш жараёнида жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 27 октябрдаги 03-17-5/165 27-сон маълумотномаси). Натижада, нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида рапабардош композицион кимёвий реагентларнинг янада самарали таркибларини олиш имконини берган;
юқори физик-кимёвий ва технологик хусусиятларга эга бўлган маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқилган рапабардош композицион кимёвий реагентлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 27 октябрдаги 03-17-5/165 27-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish