Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилавова Лола Инатиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полиэтилентерефталат ва полиолефинлар чиқиндилари асосида ресурстежамкор композицион материаллар яратиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2444.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилентерефталат ва полиолефинлар чиқиндилари асосида ресурстежамкор композицион материаллар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер чиқиндилари суюқланмасидан композициялар олиш учун бир шнекли лаборатория экструдери ишлаб чиқилган;
яратилган полимер композицион материалларнинг тузилиши ва уларнинг механик хоссалари ўртасидаги  ўзаро боғлиқликлар аниқланган;
яратилган композицияларнинг термик характеристикалари, уларнинг парчаланиш температурасининг бошланиши, парчаланиш тезлиги ва парчаланиш учун сарфланган энергия миқдорлари аниқланган;
полимер чиқиндиларини қайта ишлаш ва улар асосида  буюмлар ишлаб чиқаришнинг илмий услубий  принциплари яратилган;
композициялардан композицион полимер материаллар ишлаб чиқариш-нинг технологик линияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:    
Полиэтилентере-фталат ва полиолефинлар чиқиндилари асосида ресурстежамкор компо-зицион материаллар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полиэтилентерефталат билан полиолефинлар чиқиндилари асосида машинасозлик деталларини ишлаб чиқариш учун ресурсларни тежайдиган композициялар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 5 ноябрдаги 02-06-07/10673-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич композицияларга нисбатан эксплуатацион хоссалари 1,2-1,4 баробар юқори бўлган деталлар олиш имконини берган;
юқори эксплуатацион  хоссаларга  ва арзон нархдаги композицион материаллар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 5 ноябрдаги 02-06-07/10673-сон маълумотномаси). Натижада, мева ва сабзавотларни сақлаш ва ташиш учун идишлар ишлаб чиқаришдан  иқтисодий самарага эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish