Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Баҳром Сотиболдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Корхоналар ишлаб чиқариш потенциалини юксалтириш жараёнларинингэконометрик ва статистик таҳлили,
08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2018.1.PhD/Iqt 437
Илмий раҳбар:Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини иқтисодий-статистик таҳлил қилиш ва эконометрик моделлаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиётнинг шаклланиб бориш шароитида дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ривожланиш жиҳатлари ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини тизимли моделлаштириш асосида ишлаб чиқариш потенциалини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш потенциали самарадорлигини оширишнинг иқтисодий кўрсаткичлари гуруҳлар бўйича эконометрик моделлаштирилган ва улар асосида ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни олдини олиш, истеъмолчиларга маҳсулотни етказиб бериш ва сақлаш жараёнлари оптималлаштирилган; 
мавсумий жараёнларга асосланган корхоналар ишлаб чиқариш потенциалини баҳолашнинг эконометрик моделлари негизида яратилган дастур асосида корхонанинг молиявий соҳасидаги иқтисодий инқироз ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш ҳамда молиявий тенденцияларни баҳолаш  йўллари такомилаштирилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини юксалтиришнинг 2021-2025 йилларнинг кўп омилли прогноз кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар ишлаб чиқариш потенциалини оширишнинг эконометрик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиётнинг шаклланиб бориш шароитида, дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ривожланиш жиҳатлари ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини қиёсий таҳлил ва эконометрик моделлар  асосида  ишлаб чиқариш потенциалини баҳолаш жиҳатларини  такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўздонмаҳсулот акциядорлик компаниясининг2021 йил 16 июлдаги № 12–1/15–40–сон маълумотномаси).Ушбу таклифлар натижасида дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида қўшимча даромадни ўртача 4,3 фоизга оширишга эришилган; 
дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш потенциали самарадорлигини оширишнинг иқтисодий кўрсаткичлари гуруҳлар бўйича эконометрик моделлаштирилган ва улар асосида ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни, истеъмолчиларга маҳсулотни етказиб бериш, маҳсулотни сақлаш жараёнларини  оптималлаштириш бўйича илмий таклифларЎзбекистон Республикаси “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўздонмаҳсулот акциядорлик компаниясининг 2021 йил 16 июлдаги № 12–1/15–40–сон маълумотномаси). Бунинг натижасида вилоятда дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида иқтисодий самарадорлик 1,4 фоизга ортишига эришилган; 
Фурье қаторидан фойдаланиб мавсумий жараёнларга асосланган корхоналар ишлаб чиқариш потенциалини баҳолашнинг эконометрик моделлари негизида дастурий маҳсулот ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида корхонанинг молиявий соҳасидаги тенденциялар, иқтисодий инқироз ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўздонмаҳсулот акциядорлик компаниясининг 2021 йил 16 июлдаги № 12–1/15–40–сон маълумотномаси). Бу эса дон маҳсулотлари корхоналарида давр харажатларини 3,7 фоизга камайтиришга олиб келган; 
дон маҳсулотлари корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларни кўп омилли прогноз кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўздонмаҳсулот акциядорлик компаниясининг 2021 йил 16 июлдаги № 12–1/15–40–сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудлардаги дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг ривожланиш босқичларида оптимал қарорлар қабул қилиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish