Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанов Аброрали Аширалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизимида туризм ёрдамчи ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1490.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асрақулов Абдурахмон Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсад Ўзбекистон Республикаси миллий ҳисоблар тизимида туризм ёрдамчи ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, туризм салоҳиятини белгиловчи омиллар ва кўрсаткичлардансамаралифойдаланганҳолда, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тўлақонли баҳолаш бўйича интеграл кўрсаткичлар тизими (I=∑_(i.j=1)^n▒〖F_ij*w_i 〗+∑_(i.j=1)^n▒〖R_ij*w_i 〗+∑_(i.j=1)^n▒〖G_ij*w_i 〗) таклиф этилган;
мамлакат ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг туристик харажатларини танлаб олиш услубини кенгайтириш мақсадида “Уй хўжаликларининг ички туризм ва аҳолининг жисмоний фаоллиги кузатуви” саволномасига “Дам олиш вақтида ўз маблағлари ҳисобига яшаш билан боғлиқ хизматлар учун харажатлар”ни киритиш ҳисобига жорий статистика кузатувлари такомиллаштирилган;
ҳудудий туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантиришда туризм истеъмолини мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳудудий тақсимлаш мақсадида “Ҳудудлараро туризм истеъмоли матрицаси (ITC=X_11+∑_(m=2)^n▒X_m1 +Z_1)” ишлаб чиқилган;
туризмнинг физик ҳажм индексини ҳисоблаш услубиёти туризм ёрдамчи ҳисобининг агрегат кўрсаткичларини экстраполяция қилиш (Ocomp=∑_(i=1)^n▒〖〖Ocur〗_(t-1,i)∙I_(q,i ) 〗) ҳамда дефляция қилиш ёрдамида (Ocomp=∑_(i=1)^n▒〖〖Ocur〗_(t,i)/I_(p,i)   )〗доимий нархларда баҳолаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизимида туризм ёрдамчи ҳисобини такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида: 
миллий статистика амалиётида мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ТЁҲ кўрсаткичларидан самарали фойдаланган ҳолда, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини баҳолаш бўйича интеграл кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4796-сонли Қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”нинг 5.2-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 01/1-03-21-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини баҳолаш имконияти ошган; 
мамлакат ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг туристик харажатларини танлаб олиш механизмини такомиллаштириш юзасидан “Уй хўжаликларининг ички туризм ва аҳолининг жисмоний фаоллиги кузатуви” ҳамда “Ўзбекистон Республикасига киришга оид туризм бўйича кузатув саволномаси”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон ТЁҲнинг 4-жадвалини туризм истеъмолининг бошқа компонентларини қўшган ҳолда комплекс баҳолаш бўйича берилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 57-банди ижросини таъминлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 691-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 01/1-03-21-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризмни баҳоловчи кўрсаткичларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги таъминланган ҳамда халқаро даражада қиёсийлиги ошган; 
ҳудудий туризм ёрдамчи ҳисобини шакллантиришда туризм истеъмолини мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳудудий тақсимлаш мақсадида “Ҳудудлараро туризм истеъмоли матрицаси”ни  ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4796-сонли Қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” 5.2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 01/1-03-21-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  мамлакатимиз ҳудудларида туризмнинг ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолаш имконияти ошган ҳамда ҳудудлар кесимида кузатувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 15 % га камайган; 
“Туризм учун ҳисобланадиган умумий мувозанат модели (Computable General Equilibrium Modelling for Tourism – CGEMT)”ни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотлар базасини шакллантириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш ҳамда  туризм бўйича физик ҳажм индексини ҳисоблашни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4796-сонли Қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” 5.19-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 01/1-03-21-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм бўйича физик ҳажм индексини ҳисоблаш услубиёти такомиллашган ҳамда мамлакатда туризмнинг реал ўсиш суръатларини ва унинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш имкониятлари ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish