Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўташев Ёлқин Ишназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аl30-интеркалирланган монтмориллонитни олиш ва унинг коллоид-кимёвий хусусиятлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/К450.
Илмий раҳбар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аl30-интеркалирланган монтмориллонитни олиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алюмосиликатлар ва Аl13 ҳамда Аl30 полиоксокатионлари асосида интеркалирланган сиcтемаларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
таркибида Аl30 йирик катионларини тутган эритма сақлашда барқарорлиги билан фарқ қилиб, Аl13 эритмаси учун 30 соатдан кейин чўкма тушиши хослиги ва бу полиоксокатионларининг ўзига хос тузилишлари аниқланган;
полиоксокатионлар таркиби ва тузилишининг интеркалирланган системалар текстур ва физик-кимёвий хусусиятларига ҳамда интекалирланиш жараёнининг унумига таъсири аниқланган;
Al13 ва Аl30 катионларини пилларлаш монтмориллонитнинг Cr2O72- ионларига нисбатан адсорбцион фаоллигини мос равишда 1,52 ва 2 маротаба ошиши, бу эса анион алмашинувчи адсорбцион марказларининг ортиши билан боғлиқлиги аниқланган;
пиллар ММ-метилен кўки системасида адсорбцион мувозанатни таърифлаш учун Ленгмюр тенгламасидан, қизил конголи система учун Фрейндлих тенгламасидан фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
Аl30 полиоксокатионлари интеркалирланган монтмориллонит намуналари углеводородли аралашмаларни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун самарали адсорбент булиб, тозалаш самарадорлиги 92% дан ортиши ва олтингугурт концентрацияси эса 10 мг/кг гача камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Монтмориллонитни алюминий полиоксокатионлари билан интеркалирлаш орқали юқори ғовакли адсорбентлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Аl30-пиллар монтмориллонити ёрдамида бензинни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш усуллари «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш буйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган(«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 10 декабрдаги 01-08/324-сон маълумотномаси). Натижада, пиллар адсорбентлар асосида бензинни олтингугуртли бирикмалардан 90,9% гача тозалаш имконини берган;
Аl30-пиллар монтмориллонити ёрдамида дизель ёқилгисини олтингугуртли ва смоласимон бирикмалардан тозалаш усуллари «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш буйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг2021 йил 10 декабрдаги 01-08/324-сон маълумотномаси). Натижада, пиллар адсорбентлардан фойдаланиш юқоридаги аралашмалардан тозалаш кўрсаткичини 90% орттириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish