Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядуллаев Миржалол Эгамберди ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хиназолин-4-он ва унинг 6-алмашган ҳосилалари синтези, технологияси», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/K387.
Илмий раҳбар: Каримов Рихсибай Қучкарович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.09.2020.К.82.02.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб, кимё фанлари доктори, профессор; Абдугафуров Иброхим Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хиназолин-4-он ва унинг 6-алмашган ҳосилаларини синтез қилиш ҳамда ишлаб чиқариш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бициклик хиназолин-4-онни нитроловчи аралашма (HNO3+H2SO4) иштирокида нитролаш асосида хиназолин-4-оннинг 6-ҳолатдаги водород атоми нитро гуруҳга электрофил алмашиб 6-нитрохиназолин-4-он синтез қилиш усули ишлаб чиқилган;
хиназолин-4-онни турли қайтарувчилар билан реакцияларининг фаолланиш энергиялари, кинетик тенгламалари, реакция механизми квант-кимёвий усуллар ёрдамида назарий исботланган;
6-аминохиназолин-4-онни турли алифатик карбон кислоталар ва ароматик альдегидлар билан реакциялари тадқиқ қилинган, маҳсулот унумини оширувчи турли хил омилларнинг табиати ва таъсирининг самадорлик ва фаоллик қатори ишлаб чиқилган;
илк бор хиназолин-4-он асосида янги “Хиназол” антигельминт препаратини синтез қилиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хиназолин-4-он ва унинг 6-алмашган ҳосилаларини синтез қилиш, уларнинг технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
6-нитрохиназолин-4-он ва 6-аминохиназолин-4-он таркибли бирикмаларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари халқаро Кембридж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam, CCDC 2104937, 2104938). Натижада, базага киритилган янги моддалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш, тузилишини тавсифлаш имконини берган;
хиназолин-4-он ёрдамида антигельминт хоссасига эга бўлган “Хиназол” препарати синтез қилиш ва ишлаб чиқариш технологияси учун ташкилот стандарти “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 03535440-034:2019). Натижада, стимулятор, фунгицид, бактерицид ва инсектицид хоссага эга бўлган янги препарат ишлаб чиқариш имконини берган;
хиназолин-4-он асосида синтез қилинган бирикмалар чорва молларида учрайдиган турли замбуруғ касалликларига қарши янги антибактериал препаратлари сифатида Самарқанд ветеринария илмий текшириш институтида амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 02/23-1853 маълумотномаси). Натижада, Fassiolyoz ва Moniezios касалликларига чалинган майда шоҳли ҳайвонларнинг соғайиш самарадорлигини 92% гача ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish