Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Мехрибон Абдухолисовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2 PhD/Pеd989.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Собирова Маҳбуба Юсубжановна, педагогика фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш тузилмаси когнитив, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи ва хулқ-атворга доир компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташқи омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш даражалари (ундовчи, баҳоловчи-рефлексив, қабул қилувчи, интегратив, импровизацияли) ўзини тушуниш, ўзига (Мен-образ, Мен-концепция), тенгдошлар гуруҳига, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятга (таълим, мулоқот, жамоат) муносабат шакллари таъсирчанлиги барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш технологияси мазмунини танлашнинг дидактик параметрлари ва жараёнли-ташкилий асослари умумпедагогик (ишчанлик ўйинлари, кооператив, рефлексив, танқидий фикрлашни ривожлантириш, арт) технологиялар, ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш, ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
билим – кўникма – малака – компетенция бирлиги ва ана шу босқичларни ҳар бирида ижтимоий кўникмаларнинг ўзига хос тарзда шаклланиб боришини акс эттирувчи интерфаол машқларни тизимли қўллашга йўналтирилган бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик тизими таълим олувчининг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш  орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш тузилмасини когнитив, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи ва хулқ-атворга доир компонентларнинг индивидуал ва шахслараро ҳамда ички ва ташки омиллар билан қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Тарбия” фанини ўқитиш концепцияси, таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 19 майдаги 01/11-03/-03-627-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ижтимоий кўникмаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш даражаларини ўзини тушуниш, ўзига, тенгдошлар гуруҳига, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фани бўйича ўқув кўникмаларини баҳолаш ва ўлчаш тизими”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 19 майдаги 01/11-03/-03-627-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ижтимоий компетентликни баҳолашга доир компетенциялар матрицаси, ахлоқий сифатлар ва ҳаётий кўникмаларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумпедагогик технологиялар, ўқув фаолияти натижаларини аниқлаштириш, ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш технологияси мазмуни ва жараёнли-ташкилий асосларини, билим – кўникма – малака – компетенция бирлиги ва ана шу босқичларнинг ҳар бирида ижтимоий кўникмаларнинг ўзига хос тарзда шаклланиб боришини акс эттирувчи интерфаол машқларни тизимли қўллашга йўналтирилган бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан №А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда (Республика таълим марказининг 2021 йил 19 майдаги 01/11-03/-03-627-сон маълумотномаси). Натижада умумпедагогик, хусусий-методик ва локал технологиялар асосида ўқувчиларда ижтимоий кўникмаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish