Sayt test rejimida ishlamoqda

Қутлимуратов Иззатбек Хушнудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чидамкорликни устувор ривожлантириш асосида футбол ҳакамларининг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped.1848.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Абидов Шавкат Усмонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футбол ҳакамларининг чидамкорлик сифатини ривожлантиришга қаратилган йиллик машғулот режаси ва машқлар мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футбол ҳакамларининг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун йиллик машғулот циклининг умумий машқлар ҳажмидан келиб чиқиб ўйин юкламасидаги интенсив югуриш машғулотларини ўзгарувчан машқ методида стандарт (аниқ белгиланган масофа ва вақтни белгилаш) интерваллар орқали махсус тайёргарлик тизимига киритиш ҳисобига тезкор-чидамкорлик сифатлари такомиллаштирилган;
футбол бўйича бош ҳакамларни йиллик тайёргарлик циклида мусобақа даврининг тузилиши ўйинлар оралиғидаги тиғиз вақт ва айрим ўйинларнинг узоқ давом этишидан келиб чиқиб қўшимча дақиқаларда ўйин суръати бўйича самарадорликни сақлаб қолиш учун конпенцацияланган чарчоқ босқичида организмнинг энергетик ва функционал салоҳиятини тежаб ишлатишга қаратилган “Yo-Yo” машғулотларини киритиш ҳисобига ўйин тизгинини бошқариш имконияти такомиллаштирилган;
футбол ҳакамларини майдон бўйлаб ўйин давомидаги вазиятларни аниқлаш жараёнларга яқинроқ бўлиши учун умумий ва махсус чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган индивидуал ва гуруҳли машғулотларни таъсир этиш даражаларига кўра ёрдамчи ҳакамларга  “ARIET, CODA” тезлик чидамлилик машғулотини қатъий регламентлаштирилган метод бўйича  киритиш ҳисобига мушак фаолиятида жисмоний чарчашга қарши тура олиш қобилияти такомиллаштирилган;
1-2 тоифали футбол ҳакамларнинг тайёргарлик даврида функционал имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳафталик ва ойлик микроциклларда такрорий усулдан фарқли ўлароқ интервалли спринт машғулотларини ишлаб чиқиш (қисқа масофаларда ҳар бир машқ орасида дам олишни белгилаш) ҳисобига ўйин давомида темпни туширмасдан иш бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футбол ҳакамларининг чидамкорлигини ривожлантириш орқали махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
футбол ҳакамларининг йиллик тайёргарлик босқичларида инновацион теҳнологиялардан фойдаланган холда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини  баҳолашнинг янги меьёрларини ишлаб чиқиш орқали  маҳсус чидамкорлиги такомиллаштирилиб таклиф ва тавсиялар «Спорт педагогик маҳоратини ошириш» (футбол) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-рақамли буйруғига асосан 500-194-рақамли гувоҳномаси). Натижада футбол ҳакамларининг махсус чидамкорлиги 13,5-14,7% га яхшиланган; 
мусобақа фаолияти тузилиши асосида футбол ҳакамларининг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган дастур бўйича воситаларининг меёрий кўрсаткичларини оптималлаштириш асосида «Спорт педагогик маҳоратини ошириш» (футбол) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-рақамли буйруғига асосан 500-194-рақамли гувоҳномаси). Натижада футбол ҳакамларининг чидамкорликка йўналитирилган воситаларнинг тайёргарлик даврларидаги оптимал меъёрлари 15-20 % ҳажмда белгиланган;
умумий ва махсус чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган воситаларни таъсир этиш даражаларига кўра тақсимлаш орқали гурухли ва индивидуал машғулотлар турли вариантларда футбол ҳакамларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 03-17-02/9576-рақамли маълумотномаси). Натижада футбол ҳакамларининг махсус жисмоний тайёргарлиги  16,5-17,35% га яхшиланган;
футбол ҳакамларининг маҳсус чидамкорлигини ўйин вазиятларини моделлаштириш  асосида ривожлантириш усулларини такомиллаштиришга доир материаллар асосида «Спорт педагогик маҳоратини ошириш» (футбол) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-рақамли буйруғига асосан 500-194-рақамли гувоҳномаси). Натижада ҳакамларнинг ўйин фаолиятидаги ҳаракат фаолияти самарадорлиги 0,60 дан 0,73% гача ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish