Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидиков Абдулазиз Абдуманоп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Натрий хлорати, карбамид, нитрат моноэтаноламмоний, сульфат ва нитрат триэтаноламмонийлар асосида самарали дефолиантлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2459.
Илмий раҳбар: Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Мирзақулов Холтўра Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Исабаев Зикрилла, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: натрий хлоратнинг монокарбамиди, сульфат триэтаноламмоний, нитрат кислотасиининг моно ва триэтаноламмонийли тузлари асосида физиологик фаоликка эга янги самарали дефолиантларни синтез қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натрий хлорати, карбамид, сульфат триэтаноламмоний, нитрат кислотасининг моно ва триэтаноламмонийли тузларидан иборат системаларда компонентларни ўзаро эрувчанлиги ва «таркиб-хосса» диаграммалари яратилган;
системаларда учта янги бирикмаларнинг ҳосил бўлиш майдонлари концентрация ва ҳарорат оралиқларида чегараланиб, кимёвий, физик-кимёвий усуллар орқали мавжудлиги исботланган;
олинган «НитроДЕФ» дефолианти кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида таркибида 38% NaClO3, 21% CO(NH2)2 ва 3.4% Н-МЭА сақлаши аниқланган;
натрий хлорат монокарбамид, сульфат триэтаноламмоний, нитрат моно ва триэтаноламмонийлари асосида самарали дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Натрий хлорат монокарбамиди, нитрат моноэтаноламмоний ва сульфат триэтаноламмонийлардан физиологик фаол хоссага эга дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
натрий хлорат монокарбамиди ва сульфат триэтаноламмоний асосида олинган дефолиант Тошкент вилоятининг фермер хўжаликлари пахта далаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентабрдаги 02/025-3926-сон маълумотномаси). Натижада, пахтанинг ўрта толали навларига препарат билан ишлов берилгандан кейин баргларнинг тўкилиши 89,4% ва кўсакларни очилиши 90,1 % бўлган, самарали дефолиация қилиш имконини берган;
натрий хлорат монокарбамиди ва нитрат моноэтаноламмонийлар асосидаги дефолиант Тошкент вилоятининг фермер хўжаликлари пахта далаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентабрдаги 02/025-3926-сон маълумотномаси). Натижада, пахтанинг ўрта толали навларига препарат билан ишлов берилгандан кейин баргларнинг тўкилиши 88,6% ва кўсакларни очилиши 91,4 % бўлган, самарали дефолиация қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish