Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджонов Илҳомжон Луҳмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қум ва тупроқларда структура ҳосил қилувчи сувда эрувчан полимерлар яратиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссалари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/K401.
Илмий раҳбар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчма қум ва тупроқларда структура ҳосил қилувчи, сувда эрувчан полимерларни синтез қилиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полидисперс қум тизимида мавжуд каналларнинг эквивалент диаметри қийматлари 3,42-3,91*10-2 мм ни ташкил қилади, бунда қум тизими учун мустаҳкамлаш жараёнларида тортишиш кучини ҳисобга олиш зарурати исботланган;
кўчма қумларни гомоген ва гетероген тизимлар билан мустаҳкамлаш имкониятлари: мустаҳкамланиш жараёнлари кинетикаси ва пластик мустаҳкамлик ўзгаришини таҳлили, мустаҳкамловчининг гравитацион ёки капиляр кучлар таъсирида бўшлиқда эркин оқим ҳосил қилиб ютилиши боғловчи турига, шунингдек қумнинг таркибига боғлиқлиги аниқланган;
ОПАН ва МКАА гидролизланиш жараёнига турли омилларнинг таъсирида, юқори структура ҳосил қилувчи хусусиятларга эга бўлган бириктирувчи қўшимчаларни олиш учун мақбул шароитлари: гидролиз тизимининг pH даражаси 12-13,5; биринчи босқич (1 соат) ҳарорати 65-70oС, сўнгги босқичда (1-1,5 соат) 90-95oС аниқланган;
натрий гидроксиди ва натрий силикат билан гидролизланганда, жараён уними Na-ОПАН ва NaSi-ОПАН намуналари учун мос равишда 43,2 ва 41,9% энг юқори кийматларга эга бўлиб, бунда  кислота сони қиймати совунланиш ва -COONa груҳининг шаклланиши ҳисобига нисбатан пастроқ қийматларга 118 ва 168 мг/г эга эканлиги аниқланган;
қумларга NaSi-МКАА (KSi-), Ca-МКАА, NaSi-ОПАН, Са-ОПАН намуналарини сингдириш мустаҳкамликни ошишига олиб келади, КМЦ эритмасини сингдириш эса, аксинча камайишига, шунингдек Na-МКАА эритмаси учун тўйинганлик каэффиценти қийматлари К-МКАА; Na-ОПАН; гипан ва КМЦ намуналардан мос равишда 1,12; 1,34; 1,47 вa 1,48 марта катта эканлиги  бу эритманинг боғловчи сифатида ортиқча эканлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ПАН чиқиндилари асосида полимер мустаҳкамловчиларни олиш бўйича илмий натижалар асосида:
ПАН чиқиндилари ва дистиллер суюқлиги асосида олинган Ca-OПАН бириктирувчиси “Қўнғирот сода заводи” УКнинг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 02/18-2563-сон маълумотнома). Натижада, қумларни мустаҳкамлаш учун сувда эрувчан полимерни яратиш билан бирга, дистиллер суюқлигидан фойдаланиш имконини беради;
Кўчма қум ва тупроқларни мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган бириктирувчи композициялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 02/18-2563-сон маълумотнома). Натижада, кўчма тупроқ ва қум дисперслари юзасида мустаҳкам структура ҳосил бўлиши билан бир қаторда, республикамиз чўл ҳудудлари экологик муаммоларини бартараф этиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish