Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанкулов Алишер Фармоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тиол стабилизаторлар билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқталар синтези ва оптик-ўлчам хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё, 02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/K362.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзимуродов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Сидиков Абдужалол, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиол стабилизаторлари билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқталарни люминесцент-спектрал хоссаларининг ўлчамга боғлиқлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тиол гуруҳи сақлаган додекантиол-1, меркаптопропион кислотаси, L-цистеин, додецил дигидролипоат кислота эфири билан барқарорлаштирилган гибрид “ядро-қобиқ” тизимли CdSe/ZnS квант нуқталари модификациялаштирилган;
квант нуқталар ва улар кластерлари ютилиш, люминесцент ҳамда флуоресцент спектрларининг заррача ўлчам параметрларига юқори корреляцион боғлиқликда эканлиги аниқланган;
гибрид тизимли CdSe/ZnS квант нуқталарида олеин кислотанинг бошқа барқарорлаштирувчиларга алмаштиришлиши квант ўнуми қуйидаги қаторда ошиб бориши (меркаптопропион кислота L-цистеин  додецил дигидролипоат кислота эфири  додекантиол триоктилфосфин) аниқланган;
илк бор CdSe, CdSe/ZnS ва “CdSe/ZnS+стабилизатор” тизимли квант нуқталар кластерларининг барқарорлиги ҳамда оптик хоссалари квант-кимёвий жиҳатдан баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиол стабилизаторлар билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқталар синтези ва оптик-ўлчам хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
CdSe/ZnS квант нуқталарнинг оптик-ўлчам хоссалари №ОТ-Ф2-30 “Органик бўёқларнинг биологик объектлар ва металлар нанозаррачалари билан комплексларининг фотоникаси” мавзусидаги илмий лойиҳада металлар нанозаррачаларининг органик бўёқлар билан комплексларини аниқлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 8 ноябрдаги 10-4434-сон маълумотномаси). Натижада, металлар нанозаррачаларининг органик бўёқлар билан кластерларини олиш ва уларнинг оптик-ўлчам хоссаларини аниқлаш имконини берган;
“CdSe/ZnS+стабилизатор квант нуқталари ёрдамида оқава сувлар таркибида синтетик бўёқларни идентификациялаш” усули “AHMAD ISROIL TEX” МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“AHMAD ISROIL TEX” МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 2021 йил 26 августдаги 54-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлар таркибидаги синтетик буёқлар миқдорини мониторинг қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish