Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Қуёшбек Сувонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2046.
Илмий раҳбар: Исмадияров Яшин Уткирович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлиги касбий фаолиятни мотивацион, когнитив ва фаолиятли рефлексив даражаларини гносологик негизини ташкил этувчи ҳамда педагогик фаолият самарадорлигини ахборот-бошқарув, дастурий-техник, технологик, креативлик тамойилларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги векторига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари раҳбар кадрларни ахборот компетентлигини ривожлантириш жараёнида моделли ижтимоий-маданий мослик, рақамли бошқарув, халқаро менежмент тамойиллари, методик, эмперик ва баҳоловчи бошқарув ташхис имкониятлари яратилган “Инновацион менежмент” электрон илова воситасида раҳбар фаолиятида сабаб-оқибат характеридаги алоқаларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш технологиялари Баскет метод, мақсадлар дарахти, типология методи, морфологик қути, қарорлар қабул қилиш шажараси, аниқлаштирувчи саволлар ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи аудио-психологик тренинглар ва топшириқлар мажмуини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
раҳбар кадрларнинг ахборотлар билан ишлаш компетентлиги даражасини баҳолаш мезонлари ахборот коммуникацион технологияларидан ижодий, инновацион ва креатив характердаги ишланмаларни тайёрлаш, масофавий таълим имкониятларини ўзлаштириш, виртуал таълим муҳитини ташкиллаштириш, тармоқ ва глобал интернет тармоқлари воситасида касбий фаолиятни ташкил этиш масалаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ОТМ раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий ахборотлар билан ишлаш, таълим сифати ва инновацияларни замонавий технологиялар асосида бошқариш, раҳбар кадрларда рақамли компетенцияни ривожлантириш йўналишларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4362-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш жараёнида рақамли технологияларни татбиқ этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
раҳбар кадрларнинг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш моделининг когнитив асосини аниқлаштириш, малака ошириш курси тингловчиларида АКТ воситасида педагогик креативликни намоён қилиш малакаси барқарор намоён бўлишини бевосита ҳисобга олиш, инновацион бошқаришнинг когнитив ва эмпирик асоси сифатида раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Менежметр-контроллинг” технологиясини такомиллашти-ришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сон буйруғи билан тасдиқланган олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув модулларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4362-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш курслари ўқув модуллари мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ОТМ раҳбар кадрларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш, бошланғич, ўрта, юқори даражаларга асосланувчи назорат-баҳолаш тизимини рефлексивлик билан қайта алоқага киришуви адаптивлигини ҳисобга олишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан МВ-ОТ-2019-23 “Замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти” (2019-2021 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4362-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини баҳолаш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish