Sayt test rejimida ishlamoqda

Таирова Мадинабону Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларни болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2PhD/Ped1623.
Илмий раҳбар: Азимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Акрамов Хусниддин Муҳиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА қошидаги В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларни болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича бўлажак тарбиячиларни касбий тайёрлаш жараёнлари самарадорлигини аниқлаш индикаторлари талабаларнинг рефлексив фаолияти шаклларини  идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартларига асосан такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларни ривожлантиришга оид касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари таълим сифати индикаторларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича бўлажак тарбиячиларни касбий тайёрлаш жараёнлари дидактик таъминоти талабаларнинг фаол тадқиқотчилик ва рефлексив фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган, дуал таълим тизимига асосланган электив курсларни мақсадли жорий этиш воситасида бойитилган;
болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича бўлажак тарбиячиларни касбий тайёрлаш модели мотивлаштириш жараёнларини ташкил этишга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларни болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича касбий тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришга доир олинган натижалар асосида:
бўлажак тарбиячиларни болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича касбий тайёрлашда педагогик креативлик кўрсаткичларини аниқлаштириш, касбий фаолиятнинг рефлексив шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграциясини барқарор таъминлашга доир таклифлардан бакалавриат таълим йўналишининг 5111800 – Мактабгача таълим йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2548-сон маълумотномаси). Натижада “Математик тасаввурларни шакллантириш” модули мазмунан математик билимларни шакллантиришга йўналтирилган назарий ва амалий материаллар билан бойитилган;
бўлажак тарбиячиларни мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни ривожлантиришга оид касбий тайёрлаш жараёнларини мажмуавий-технологик ёндашув асосида такомиллиштиришга доир таклиф ва тавсиялардан А-5-37. “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедияли интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2548-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида дастлабки математик тушунчаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак тарбиячиларни болаларда математик тасаввурларни ривожлантириш бўйича касбий тайёрлаш жараёнларига ўйин технологияларини адаптив қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан А-1-41. “Касбга таёрлаш, қайта таёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув-ишлаб чиқариш тизимида миллий анъанавий базани ҳамда ушбу йўналишда таьлим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2548-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни касбий тайёрлаш жараёнлари методик таъминоти бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish