Sayt test rejimida ishlamoqda

Байбобоева Фируза Набижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt816.
Илмий раҳбар: Кабилов Шариф Рахимович,  иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Ғофуров Убайдулло Вахабович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга таъсир этувчи иқтисодий хавфсизлик омилларини назарий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларида тадбиркорлик фаолиятига таҳдидларни олдиндан баҳолаш ҳамда уларни бартараф этишга йўналтирилган махсус тадбирларни белгилаш орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш таклифи асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи молиявий тавсифдаги хатарларнинг олдини олишга йўналтирилган молиявий бошқариш ёндашуви асосланган;
иқтисодий хавфсизликка таъсир этувчи таҳдидлар мажмуини иқтисодий жараёнлар, хўжалик фаолиятида иштирок этувчи субъектлар ҳамда ташкилий элементлари жиҳатидан алоҳида гуруҳларга таснифлаш орқали уларнинг олдини олиш жараёнлари самарадорлигини таъминлаш асосланган;
Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятининг барқарор ривожланишини таъминлаш асосида етакчи тармоқ ва соҳалар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари савдо айланмаси ҳажмининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларида тадбиркорлик фаолиятига таҳдидларни олдиндан баҳолаш ҳамда уларни бартараф этишга йўналтирилган махсус тадбирларни белгилаш орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 11 августдаги 6/05-16-6738-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти Савдо-саноат палатасининг тасарруфидаги кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳудудий дастурлар самарадорлигини таъминлашга эришилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи молиявий тавсифдаги хатарларнинг олдини олишга йўналтирилган молиявий бошқариш ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 11 августдаги 6/05-16-6738-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи кичик бизнесга ихтисослаштирилган тадбиркорлик субъектларини иқтисодий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш омиллари ва унинг механизмларини такомиллаштириш имконини бериб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга ўсишни ташкил этган;
иқтисодий хавфсизликка таъсир этувчи таҳдидлар мажмуини иқтисодий жараёнлар, хўжалик фаолиятида иштирок этувчи субъектлар ҳамда ташкилий элементлари жиҳатидан алоҳида гуруҳларга таснифлаш орқали уларнинг олдини олиш жараёнлари самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо- саноат палатасининг 2021 йил 11 августдаги 6/05-16-6738-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган кичик тадбиркорлик субъектларини хизмат кўрсатишнинг сифат даражаси 9 фоизга ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини 7 фоизга ошириш имконини берган;
Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятининг барқарор ривожланишини таъминлаш асосида етакчи тармоқ ва соҳалар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари савдо айланмаси ҳажмининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 11 августдаги 6/05-16-6738-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2030 йилга қадар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни асосий кўрсаткичларининг аниқлик даражаси оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish