Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Хайрулла Сайдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахтани ифлосликлардан тозалашни такомиллаштирилган технологияси асослари», 05.06.02 - «05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/T401.
Илмий маслахатчи: Гуляев Ринат Амирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Усмонқулов Алишер Қодирқулович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Джамалов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани дастлабки ишлаш жараёнида самарали ресурс ва энергия тежамкор чигитли пахта ва унинг маҳсулотларининг табиий хусусиятларини максимал даражада сақлаб қолувчи чигитли пахтани тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
тозаланаётган чигитли пахта оқими қозиқчали барабанлардан ўтиш жараёнида тозалаш томонлари қарама-қаршисига ўзгариши ва  барабанларнинг айланиш частотаси ошиб бориши эвазига юқори тозалаш самарадорлигига эга такомиллаштирилган вертикал тозалагич яратилган;
тозалагичда пахта оқими харакати ва тўрли юзанинг ишчи барабанни қамраш бурчагидан самарали фойдаланувчи чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
вертикал усулда ишловчи такомиллаштирилган тозалалагичнинг ишчи бурчаги мавжуд тозалагичлардан икки баробар юқори бўлган янги поғонали тўрли юза ҳамда турли айланиш частоталарга эга қозиқчали барабанлардан иборат тозалаш секцияси яратилган;
жараённинг математик таҳлили асосида такомиллаштирилган вертикал усулда ишловчи чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозаловчи тозалагичнинг асосий рационал параметрлари аниқланган;
қайта ишланаётган чигитли пахтанинг табиий хусусиятларини максимал даражада сақлаб қолувчи вертикал усулда тозаловчи ресурс ва энергиятежамкор пахта тозалаш янги агрегати яратилган ҳамда тажрибавий ускунанинг конструктив-эксплуатацион параметрлари ишлаб чиқилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари учун майда ифлосликлардан тозалаш секцияларининг вертикал усулда ўрнатилиши орқали тозалаш ускуналари кетма-кет ва батареяда жойлашган пахтани ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган агрегати ва технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
чигитли пахтани вертикал усулда тозаловчи такомиллаштирилган пахта тозалаш агрегати “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда жорий этилди. («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 18 августдаги МА-Э/791-сон маълумотномаси). Натижада электр энергиясини 50% фоизгача ва ресурс тежамкорликни эса 40% фоизгача камайтириш имкони яратилган;
пахтани вертикал усулда тозаловчи такомиллаштирилган пахта тозалаш ускунаси “Каттакўрған пахта тозалаш” АЖнинг қуритиш цехига жорий этилди («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 18 августдаги МА-Э/791-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро-6 селекцион навининг III саноат 1-синфи такомиллаштирилган технология бўйича тозаланганда тола ифлослигини 0,28% га камайтириш имконияти яратилган;
чигитли пахтани вертикал усулда тозаловчи пахта тозалаш агрегати “Самарқандпахтамаш”АЖда жорий этилди («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 18 августдаги МА-Э/791-сон маълумотномаси). Натижада янги агрегатда мавжуд тозалагичга нисбатан металл сарфи 20% камайишига эришилган;
такомиллаштирилган пахта тозалаш агрегати ишлаб чиқилиб, “Челак пахта тозалаш” АЖда жорий этилди АО («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 18 августдаги МА-Э/791-сонли маълумотномаси). Натижада Олинган натижаларга биноан Порлоқ-1 селекцион навининг I саноат нави 1-синфи қўл терими пахтасини янги технологияда тозаланганда тозалаш самарадорлиги мавжуд технологияга нисбатан 5,7% га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish