Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Юсуфбой Нураддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи хомашёлар асосидаги системаларнинг ингибирлаш механизми», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/К336.
Илмий раҳбар: Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Холиқов Абдували Жонузоқович, кимё фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи хомашёлар асосида кислотали-тузли агрессив муҳитларда пўлат коррозиясини олдини олиш бўйича юқори самарадорли ингибиторларни яратиш ҳамда уларнинг ингибирлаш механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи маҳсулотлар асосидаги янги ингибиторларнинг кўллашдаги оптимал нисбатлар ва концентрациялар аниқланган;
адсорбцияланиш хусусиятларини ва термодинамик функцияларини аниқлаш асосида мономолекуляр адсорбция жараёни исботланган;
синтез қилинган янги олигомер ингибиторларнинг коррозия токи, ҳимоялаш даражаси, тормозлаш коэффиценти, сиртни тўла қоплаш даражалари аниқланган;
сканерловчи электрон микроскоп ва атом куч микроскоплари орқали олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи хомашёлар ёрдамида  ингибирланган металл сиртининг микрофотографиялари олиниб, ингибиторларнинг таъсир механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аминотиокарбамид ва меламин асосидаги олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи маҳсулотлар асосида олинган бирикмаларнинг металлар коррозиясига қарши ингибитор сифатида кўллашдан олинган илмий натижалар асосида:
олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи маҳсулотлар асосида олинган композицион ингибиторлар кислотали қайта ишлашдан ҳосил бўлувчи агрессив муҳитларда коррозия жараёнини тўхтатиш бўйича Навоий кон-металлургия комбинати амалиётига жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02-06-07/10674-сон маълумотномаси). Натижада, қислотали ювишдан ҳосил бўлувчи агрессив кислотали-тузли чиқинди сувларни ўтказувчи ва сақловчи пўлат конструкцияларни коррозиядан ҳимоялаш имконини берган;
олигомер аминобирикмалар ва иккиламчи маҳсулотлар асосида олинган композицион ингибиторлар “Maxam – Chirchiq” АЖ амалиётига жорий этилган (“Maxam – Chirchiq” АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 157-9/20-сон маълумотномаси). Натижада, ички сувли айланма ва совутиш системаларида юзага келувчи коррозия жараёнида пўлат материалларини ҳимоялаш имконини берган;
коррозия ингибиторларини олиш, турли муҳитларда самарадорлигини аниқлаш устида олиб борилган илмий тадқиқотлардан ОТ-Ф7-85 рақамли «Аминометиленфосфат кислотаси асосидаги алифатик ва гетероциклик металлар коррозияси ингибиторларини синтези ва физик-кимёвий хоссалари» илмий лойиҳасида кўп компонентли ингибиторларни оптимал нисбатларини аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрьдаги 89-03-4763-сон маълумотномаси). Натижада, металларни коррозиядан юқори даражада ҳимояловчи, узоқ муддат ишлашини таъминловчи ингибиторлар яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish