Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужакулов Улугбек Каримкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Якон илдизмевасини конвектик қуритиш технологиясида диффузия жараёнини математик моделлаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2434.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Машарипова Зулхумор Атабековна, техника фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: якон илдизмеваларини конвектив қуритиш технологиясида диффузия жараёнини математик моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якон илдизмевасини (Smallanthus sonchifolius) қуритиш жараёнининг бир фазали ва икки ўлчовли намлик-иссиқлик моделлари ишлаб чиқилган;
Nu>1 бўлганда конвекция иссиқлик ўтказилишга энг кам қаршилик кўрсатиши аниқланган;
қуритиш вақти, сирт чегараси параметрларнинг қийматлари Sh=18, Nu=0,2 ва яширин иссиқлик λ=0,4 ларга боғлиқ эканлиги аниқланган;
якон илдизмеваларининг (Smallanthus sonchifolius) қисқариш жараёнида диффузия ва иссиқлик ўтказувчанлик ўртасидаги муносабатнинг математик модели ишлаб чиқилган;
қуритишнинг технологик параметрлари ишлаб чиқилган ва намлик диффузиясининг самарали коэффициентлари олинган;
мажбурий равишда конвекция ёрдамида якон илдизмеваларини қуришига иссиқ ҳавонинг тезлиги, бўлакларнинг қалинлиги ҳамда ҳароратнинг таъсир параметрлар технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Якон илдизмеваларини конвектив қуритиш технологиясида диффузия жараёнини математик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
якон илдизмеваларини қуритиш учун энергиятежамкор технологияси «WORLD FARM BUSINESS» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02/027-4505-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали технологиядан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш 1,1 баробар кўпайиши ва хомашё йўқотилишини 6% камайтириш имконини берган;
якон илдизмеваларини қуритиш усули «WORLD FARM BUSINESS» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02/027-4505-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали усулдан фойдаланиш ҳисобига якуний маҳсулотнинг биологик фаол моддаларини 90-95% сақлаб қолиш имконини берган;
якон илдизмеваларини қуритиш бўйича ишлаб чиқилган техника ва технологияси «WORLD FARM BUSINESS» МЧЖда амалиётга  жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02/027-4505-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик конвекциясидан фойдаланган ҳолда юқори самарали энергиятежамкор қуритиш қурилмасини жорий этиш ҳамда диффузия ҳисобига мавжуд технология ва қурилмаларга нисбатан 1,2 баробар кам энергия сарфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish